Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 79 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАҲАЛЛАДА ТАДБИРКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ САМАРАЛАРИ: ДАНҒАРАДАГИ ТЕЛИМИНГ МАҲАЛЛАСИДА ТАДБИРКОР ЗАРИФЖОН ЗИЯЕВ 250 ТА ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТДИ

×

 2021-12-07 23:29:36    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Данғара туманидаги ўрганишлари давомида Телиминг МФЙда тадбиркор Зарифжон Зияев томонидан 4 млрд. дан зиёд маблағ эвазига давлат-шериклик асосида қурилган МФЙ биноси, маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси ҳамда ёшлар меҳнат гузари фаолияти билан танишди.

Бинода МФЙ раиси, профилактика инспектори ва ҳоким ёрдамчилари учун барча шарт-шароитлар яратилган бўлиб, улар кенг ва қулай хонада янгича услубда ишлаш тартибини йўлга қўйишган.

Вилоят раҳбари Зиё китоб дўкони фаолиятини кузатиб, энг сара, дурдона китоблар олиб келинганига эътибор қаратди. 180 ўринли тикув-тўқувчилик марказидаги иш жараёнлари билан ҳам танишди. Маҳсулотлар учун Қўқон ҳудудида катта бозор борлигини айтиб, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва кўпайтириш юзасидан кўрсатма берди.

Тадбиркор ташаббуси билан бу ерда савдо дўкони, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш ва ювиш шахобчалари ҳам иш бошлаган бўлиб, жами 250 нафардан ортиқ иш ўринлари яратилганлиги Хайрулло Бозоров томонидан алоҳида эътироф этилди.

Маҳалла фаоллари билан суҳбатда вилоят ҳокими ўтган 5 йил давомида Президентимиз томонидан катта ишлар амалга оширилганлигини, сайловлар натижалари ҳам давлатимиз раҳбарига бўлган ишонч намунаси эканлигини қайд этди. Шунингдек, келгуси 5 йилга ҳам катта-катта вазифалар қўйилганлигини, маҳалла тизимида ўзгаришлар қилинаётганлигини, раҳбарлар пастга тушиб маҳаллаларда ишлаши зарурлигини таъкидлади.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube