Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНДАГИ ЁШЛАР САНОАТ ВА ТАДБИРКОРЛИК ЗОНАЛАРИГА ЖОЙЛАШТИРИЛГАН ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШНИ КЕЧИКТИРАЁТГАН ТАДБИРКОРЛАР ҚАТЪИЙ ОГОҲЛАНТИРИЛДИ
2021-12-11 10:56:25 94
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳри Наврўз МФЙ ҳудудида янги ташкил этилган ва қурилиш-жиҳозлаш ишлари амалга оширилаётган 3 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. 3, 4 ва 7 гектардан иборат майдонлар ажратилган кичик саноат зоналарида жами 45 та лойиҳа жойлаштирилган бўлиб, 2400 га яқин иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.
Вилоят раҳбари лойиҳа ташаббускорлари билан суҳбатлашиб, қарийб бир йил вақт ўтган бўлса-да, ҳамон ўз фаолиятини йўлга қўймаган тадбиркорларни кескин танқид қилди ва лойиҳаларни тезроқ ишга тушириш кўрсатмасини берди. Хайрулло Бозоров, белгиланган муддатларда лойиҳани амалга ошириш бўйича етарли чоралар кўрилмаслиги ҳолатида ажратилган ер майдони ёки ишлаб чиқариш майдонлари мавжуд қонунчилик доирасида қайтариб олиниши ҳақида тадбиркорларни қатъий огоҳлантирди. Шаҳар масъуллари саноат зоналари учун канализация, сув, электр тармоқлари тортилганини маълум қилдилар.
Вилоят ҳокими "Bfl Shoes Artiolli" МЧЖ томонидан ташкил этилган қиймати 3 млрд. сўм бўлган пойабзал таглиги ишлаб чиқариш корхонасини кўздан кечирди. Тадбиркор Фахриддин Қосимов томонидан ташкил этилган корхонада ҳозирча 20 та иш ўрни яратган бўлиб, Хитойдан дастгоҳларнинг бир қисми олиб келиб ўрнатилган. Тадбиркор 1 ой давомида корхонани тўла қувватда ишга тушириб, иш ўринларини ва ишлаб чиқаришни кўпайтиришини маълум қилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube