Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 112 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАРҒИЛОНДА ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ ОРҚАЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЎЛАМИ КЕНГАЙМОҚДА

×

 2021-12-11 11:04:20    66

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Марғилон шаҳридаги ўрганишларини давом эттирди ва ишлаб чиқариш корхоналари, янги лойиҳалар билан танишди.

Вилоят ҳокимига Марғилон шаҳридаги болт, гайка ва бурама мих ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Golden Valley Fasteners” корхонаси фаолиятини кенгайтириш лойиҳаси ҳам тақдим этилди. Корхона раҳбари Эркинжон Юнусов айни кунларда ўз маблағи ҳисобидан “Янги ҳаёт” кўчасида 35 миллиард сўмлик лойиҳа асосида ишлаб чиқариш қувватини янада ошириш учун олиб бораётган қурилишларини кўрсатди. Қурилиш ва жиҳозлаш ишлари 2022 йилнинг охирларига якунланиб, ишлаб чиқариш ҳажми ва сифати оширилиши режа қилинган. 

Иккинчи лойиҳанинг умумий қиймати эса 31 миллиард сўм бўлиб, тадбиркор уни амалга ошириш учун вилоят раҳбаридан 2 миллион доллар кредит ажратилишида кўмак берилишини сўради. Янги лойиҳалар ишга туширилса, қўшимча 80 та иш ўрни яратилади. Хайрулло Бозоров мазкур лойиҳаларга белгиланган тартибда ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Кейинги манзилда Б.Марғилоний МФЙда фаолият олиб бораётган якка тартибдаги тадбиркор Фарҳод Нишоновнинг доривор ўсимликлар ва қуритилган мева-сабзавотларни ишлаб чиқариш корхонаси билан танишилди. 

Табиий шароитда ўсадиган дўлана, наматак, отқулоқ, тут барги, қизилмия илдизини доривор ичимлик сифатида қайта ишлаш жараёнлари кўздан кечирилди. Ҳозирда тайёрланган маҳсулотлар хорижга, асосан МДҲ давлатларига экспорт қилинмоқда. 15 та доимий, 200 га яқин мавсумий иш ўринлари яратилган. Тадбиркор маҳсулот тайёрлаш, хомашёни йиғиб олиш, қайта ишлаш ҳақида маълумот берди. Тадбиркорга кооперация усулида наматак плантациясини ташкил этиш учун Фарғона тумани Оқбилол МФЙ ҳудудидаги ўзлаштирилмаган ерлардан 20-30 гектар атрофида ер майдони ажратиладиган бўлди.

Шундан сўнг “Ипак йўли” МФЙ ҳудудидаги ипак гиламлар тўқиш цехи фаолияти кўрилди. Бу ерда лойиҳа ташаббускорлари эронлик Жамшид Саид Алиб ҳамда Меҳди Аливандлар бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 100 минг АҚШ долларига етади. 35 та иш ўрни яратилган. Вилоят раҳбари ишчиларни янада кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

 Узун ҳовуз МФЙдаги “NATIONAL SILK COTTON” МЧЖ томонидан 2022-2023 йилларга режалаштирилган пахта толасидан тайёр тўқув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошиши натижасида 420 тадан зиёд иш ўринлари яратилиб, экспорт йўлга қўйилади. Лойиҳа ташаббускори Азизбек Алимов 6 миллион АҚШ доллари миқдорида имтиёзли кредит ажратилишида амалий ёрдам сўради ва тадбиркорга кўмак бериш учун масъуллар бириктирилди.

Вилоят ҳокими Марғилон шаҳар Пичоқчи МФЙга ҳам борди. Хиёбон кўчасида жойлашган бўш турган ер майдонларида “Қадимий ҳунармандлар маркази” ни ташкил этиш ва бу ерда ҳунармандчилик турлари ва мисгарликни ривожлантириш юзасидан Хайрулло Бозоров шаҳар секторлари раҳбарларига кўрсатма берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube