Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
МАРҒИЛОНГА КАТТА ФУТБОЛ ҚАЙТАДИ – ВИЛОЯТ ҲОКИМИ “АТЛАСЧИ” ЖАМОАСИНИ ПРО-ЛИГАГА ОЛИБ ЧИҚИШ БЎЙИЧА ВАЗИФАЛАРНИ БЕЛГИЛАБ БЕРДИ
2021-12-14 12:31:54 148
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Марғилон шаҳридаги “Атласчи” ўйингоҳида бўлиб, шаҳарда футболнинг бугунги ҳолати юзасидан масъуллар билан мулоқот қилди.
Ўйингоҳда фаолият олиб бораётган футбол мактаби тарбияланувчилари юқори натижалар қайд этиб келишаётгани, яқинда анъанавий «Чарм тўп» футбол мусобақасининг 14-16 ёшли болалар иштирокидаги Республика босқичида ғолиб бўлишгани, икки нафар ёш марғилонлик футболчи Мадридда “Реал” академияси машғулотларига жалб қилингани ҳақида вилоят ҳокимига маълумот берилди.
Вилоят раҳбари, Азалдан Марғилонда футбол оммавий спорт туриб бўлиб келгани, ўзбек футболига кўплаб истеъдодли футболчилар етказиб берилганига эътибор қаратиб, ўзининг шонли тарихига эга “Атласчи” жамоаси энг камида Про-лигада ўйнаши кераклигини қайд этди. Жамоанинг профессионал футболга қайтиши нафақат Марғилонга катта футболни қайтаришга, балки ёш футболчиларга кучлилар ўртасидаги баҳсларда ўз истеъдодларини янада кенгроқ намойиш этишга имкон яратиши, қолаверса оммавий спортни ривожлантиришда муҳим омил бўлишини таъкидлади.
Шаҳар ҳокимига ва мутасаддиларга “Атласчи” жамоасини қисқа муддатда Про-лигага олиб чиқиш бўйича иш ташкил этиш юзасидан кўрсатма берган Хайрулло Бозоров, жамоага ҳомийлик қилиш истагида бўлган йирик тадбиркорлар ҳам борлигини билдирди.
Вилоят ҳокими, шунингдек ўйингоҳ ёнида жойлашган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолияти билан ҳам танишди. БЎСМ биноси олдидаги очиқ майдонда воркаут майдончаси ташкил этилгани, бепул тренажерлар ўрнатилгани ва ҳар ким фойдалана олиши мумкинлиги эътибор тортди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube