Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ТУМАНИДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ЯНГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-14 12:42:25    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят секторлари раҳбарлари билан биргаликда Фарғона туманида бўлиб, аҳоли турмуш шароитларини яхшилаш, янги иш ўринларини яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, янги лойиҳалар, ишлаб чиқариш жараёнлари билан танишди.

Дастлаб “Чекшўра” МФЙдаги “Агророст” фермер хўжалигида биогумус тайёрлаш ҳамда ҳашаротлар ёрдамида биоўғит олиш лойиҳалари кўздан кечирилди. 

Фермер хўжалигида биогумус тайёрлаш билан бирга, яна бир муҳим лойиҳа, ҳашаротлар ёрдамида биоўғит олиш ҳам амалга оширилмоқда. Ҳозирда бу ерда қора аскар пашшаси, (Hermetia illucens) парваришланмоқда ва унинг личинкалари қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари учун озиқ-овқат базасини ташкил қилишдан тортиб, дори-дармонлар яратишгача бўлган турли соҳаларда қўлланилади.

Лойиҳалар билан яқиндан танишган вилоят раҳбари, мутасаддиларга уларни батафсил ўрганиб чиқиб, кенгайтириш таклифини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ берди.

Оқбилол МФЙда “Агро Сифат Логистик” МЧЖ томонидан амалга оширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва уларни қайта ишлаш лойиҳаси доирасида 3 гектар майдонга лойиҳа қиймати 15 млрд. сўм бўлган замонавий иссиқхона ташкил этилган бўлиб, ҳозирда бу ерда карам етиштириш йўлга қўйилган. 2022-2023 йилларда эса мева-сабзавотни қайта ишлаш ҳамда совутгичли сақлаш омборларини ташкил этиш лойиҳаларини ҳам амалга ошириш чора-тадбирлари белгиланган. 

Шунингдек, қиймати 4 млрд. сўмлик кўчатчилик лабораторияси ҳам ташкил этилмоқда ва унга хориждан илғор технологиялар олиб келиниб жойлаштирилмоқда. Уни 2022 йил 1-чоракда ишга тушириш мақсад қилинган.

Вилоят ҳокими тадбиркор билан мулоқотда Фарғона давлат университети билан ҳамкорлик қилиб, олийгоҳнинг кимё-биология йўналишида таҳсил олаётган талаба ва битирувчиларни мана шу лабораторияга жалб қилиш орқали натижадорликни орттириш зарурлигини таъкидлади. 

Туманда “Selem O’zgan” МЧЖ томонидан ташкил этилган, Туркия тажрибаси асосида манзарали ўсимликлар ва гул кўчатлари етиштиришга ихтисослашган корхонага 1 млрд. сўм маблағ сарфланган. Кўчатлар (атиргул) асосан Туркия давлатига экспорт қилинади. Бу йил 25 мингтага яқин бутасимон гуллар етиштирилди. Корхона иш юритувчиси Салоҳиддин Эркинов вилоят раҳбарини 10 хил турдаги манзарали ва гул кўчатларини парвариш қилиш жараёнлари билан таништирди. 

Вилоят ҳокими билан суҳбатда тадбиркор қўшимча 3-4 гектар ер майдони берилса, тармоқни янада кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Тадбиркорга кооперация усулида плантация ташкил қилиш учун Фарғона шаҳридан ёшларга ажратиб бериладиган ер майдони бириктириладиган бўлди.

Хайрулло Бозоров “Дамкўл Холматжон ниҳоли” кўп тармоқли фермер хўжалигида ташкил этилган чорвачилик комплексини ҳам бориб кўрди.

Чорвачилик комплексида айни пайтда гўшт-сут йўналишида Қозоғистон ва Германиядан олиб келинган 300 дан зиёд наслли қорамоллар парваришланмоқда. 

Фермер Жўрабек Олимов чорвачиликни кенгайтириш ниятида эканлигини маълум қилди. Унга ўзлаштирилмаган майдонлардан қонунчиликда белгиланган тартибда ер майдони ажратилиши бўйича туман мутасаддиларига кўрсатма берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube