Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 111 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЯНГИ ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН КОРХОНАЛАР ВА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-14 16:42:17    61

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғона туманида янги ташкил этилаётган корхоналар фаолияти, кичик саноат зоналарига жойлаштирилган инвестицион лойиҳаларнинг амалга ошириш жараёнлари, мавжуд лойиҳаларнинг кенгайтириш режалари билан танишди.

Туманнинг Машъал МФЙ ҳудудида “Гарант” корхонаси томонидан кимёвий моддалар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 2022 йилнинг май ойида ишга туширилиши режалаштирилаётган корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 5 млн. АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан 3 млн. АҚШ доллари тадбиркорнинг ўз маблағидан иборат. Корхонада магний оксид, кремний оксид ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бир кунда 50 тонна маҳсулот тайёрланади. Янги корхонанинг тўла қувватда ишга тушиши натижасида 250 та иш ўрни яратилади.

“Миндонобод Техно Пласт” МЧЖда шуруп ва саморезлар учун ярим тайёр маҳсулот, сим ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Бўш турган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишларнинг яна бир намунаси бўлган ушбу корхона банк кредити ва тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан 5 млрд. АҚШ доллари сарф этилиб ташкил этилган. Корхонада йиллик 15 минг тоннагача тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва 80 та янги иш ўрни яратиш мақсад қилинган. 2021 йилда фойдаланишга топширилиб, ҳозирда 30 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилаётган корхона 2022 йилнинг 4-чорагида тўла қувватда ишга туширилиши режалаштирилган. 2023 йилда бу ерда замонавий тикувчилик корхонасини ташкил этиш бўйича ҳам лойиҳа тайёрланган.

Бундан ташқари, корхонада 2 минг тонналик музлатгичда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захираси сифатида жойлаштирилаётган маҳсулотлар ҳам кўздан кечирилди. Айни кунгача бу ерда 500 тоннадан зиёд маҳсулот ғамланган.

Шу куни “Аввал Фарзонахон файзи” хусусий корхонаси томонидан амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳам бориб кўрилди. Вилоят раҳбарига 850 тонна картошка сақланилаётган музлатгичли омборхона таништирилди. Ички эҳтиёжни қоплаш импорт қилинаётган картошкалар асосан Қирғизистондан келтирилмоқда. Таъсисчилар томонидан яна 1000 тонна картошка олиб келтириш учун банкдан кредит маблағи олинган.

Вилоят ҳокими ҳамда вилоят секторлари раҳбарлари Фарғона туманидаги ўрганишлари давомида 4 гектар майдонни эгаллаган “Миндонобод” кичик саноат зонасида амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳаларни ҳам кўздан кечирдилар.

2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган 18 та лойиҳа бўлиб, уларнинг умумий лойиҳа қиймати 20,4 млрд. сўмга тенг. Жами 330 тадан зиёд иш ўринлари яратилади. Текстиль, озиқ-овқат маҳсулотлари, мебель, қурилиш моллари каби 16 турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Хайрулло Бозоров тадбиркорлар билан мулоқотда ишларни жадаллаштириш лозимлигига эътибор қаратиб, 4 гектар майдонда 400 га яқин иш ўрни яратилиши жуда кам эканлигини таъкидлади ва иш ўринларини янада кўпайтириш юзасидан кўрсатмалар берди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил февраль ойида вилоятимизга ташрифи чоғида Фарғона туманидаги “Баҳодир Лоғон” пахта-тўқимачилик кластерига пахта экишдан тайёр кийимлар ишлаб чиқаришгача бўлган ягона технологик занжирни шакллантириш борасида топшириқ берилган эди. Вилоят ҳокими ушбу топшириқ ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш учун ушбу кластерда бўлди.

Ҳозирда 4 млн. доллар маблағ йўналтирилиб, тикув-трикотаж цехи ташкил этилмоқда. Зарур дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди. Ушбу ишлаб чиқариш линияси ишга тушиши натижасида 800-1000 тагача янги иш ўринлари яратилади. Вилоят ҳокимига амалга оширилган босқичлар ҳамда туркиялик мутахассислар кўмагида янги ишчи-ходимларни зарурий малакасини шакллантириш борасида қилинаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Хайрулло Бозоров ишларни жадаллаштириш ҳамда белгиланган топшириқнинг ижросини муддатида бажариш юзасидан кўрсатмалар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube