Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 88 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗ ФУТБОЛИДА ЮКСАЛИШ ДАВОМ ЭТАДИ: ОЛТИАРИҚНИНГ «ДЎСТЛИК» ЖАМОАСИ – БИРИНЧИ ЛИГАДА!

×

 2021-12-16 09:21:27    44

PDF юклаш
Чоп этиш


Футбол бўйича 2021 йилги Фарғона вилояти чемпиони, вилоят кубоги соҳиби Олтиариқнинг «Дўстлик» жамоаси Сурхондарё маркази Термиз шаҳрида 2-лига ғолиблари ўртасида Биринчи лигага ўтиш турнирида муваффақиятли иштирок этиб, Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритди.

Мусобақанинг «А» гуруҳида иштирок этган олтиариқликлар, гуруҳ баҳсларида Қашқадарё вилоятининг “Чироқчи” ҳамда Наманган вилоятининг “Тошбулоқ” жамоалари устидан ишончли ғалабага эришдилар. Гуруҳ ғолиби Андижон вилоятининг “Шаҳрихончи” жамоасига 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган “Дўстлик”, 6 очко ва иккинчи ўрин билан чорак финалга юксалди. Чорак финалда эса Олтиариқ жамоаси Бухоронинг вилояти вакили “Бинокор” устидан йирик – 4:0 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Кеча мусобақанинг ярим финал ўйинлари ҳам ниҳоясига етди. Регламентга кўра, турнирнинг финал иштирокчилари ҳамда учинчи ўрин эгаси 2022 йилги мавсум Биринчи лигасига йўлланма олишини инобатга олсак айни пайтда юқори лигага чиққан икки жамоанинг номи маълум бўлди. 

Вилоятимиз вакиллари ярим финал баҳсида Тошкентнинг «Дўстлик» жамоасига қарши майдонга чиқдилар. Тошкентликлар Шавкат Сатторовнинг 32-дақиқадаги голи эвазига ҳисобни очишди. 63-дақиқада Зарбулла Умаров «қайчи» услубида гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи, Про ҳамда Суперлига клубларида тажриба орттирган Мўйдин Мамазулумовнинг 70-дақиқада пенальтидан урган голи олтиариқликлар имкониятини оширди. Икки дақиқа ўтмай айнан Зарбулло Умаров яна бир чиройли голга муаллифлик қилди. Ўйин тугашига етти дақиқа қолганида Сухроб Раҳмоновнинг голи тошкентликларни йирик ҳисобдан асради: 3:2

Ярим финалнинг бошқа учрашувида Сурхондарё вилоятининг икки вакили – «Қумқўрғон» ва «Денов» жамоалари ўзаро куч синашишди. Ўйин деновликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топди.

Шу тариқа «Дўстлик» ва «Денов» жамоалари Биринчи лига йўлланмасини қўлга киритишди. Учинчи йўлланма «Қумқўрғон» ва Тошкентнинг «Дўстлик» жамоалари ўртасидаги баҳсда маълум бўлади. Финал ва учинчи ўрин учун ўйинлар 16 декабрга белгиланган.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube