Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 71 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ТУМАНИДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-16 16:37:43    45

PDF юклаш
Чоп этиш


Айни кунларда ҳудудларда бўлиб ўтаётган Ёшлар форуми доирасида бугун Фарғона туманининг “Дилкушо” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган фестивалда уюшмаган ёшлар, туман аҳли иштирок этди. 

Дастлаб “Соғлом ҳаёт сари 5 минг қадам” юриш марафонига старт берилиб, уч мингдан зиёд ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кенг тарғиб қилинди. Шахмат-шашка, арқон тортиш, тош кўтариш, стол тенниси мусобақалари қизғин баҳслар остида кечди. Айниқса, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий қурол ва техникаларнинг намойиши иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Санъаткорларнинг концерт дастури дилларга хушнудлик улашди.

 “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўғил-қизларнинг таклиф ва ташаббусларига бой бўлди. Олий ўқув юртларига ўқишга кирган 42 нафар ёшларга контракт пули тўлаб берилганлиги ҳақида сертификат, 12 нафарига тикув машинаси, печ, ўт ўриш аппарати субсидия асосида топширилди.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманда “Ёшлар дафтари”га кирган 4 минг 305 нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Маҳаллалардаги 1 минг 300 дан ортиқ ишсиз ёшларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ер майдонлари ажратилиб, даромад топишига кўмаклашилди. Тадбиркорлик қилиш истагидаги 161 нафарига кредит олишда ёрдам берилди. 1 минг 342 нафари тумандаги бўш иш ўринларига ишга жойлаштирилди. 459 нафарига субсидиялар ажратилиб, турли жиҳозлар олиб берилди. Умуман олганда, олиб борилган амалий ишлар натижасида 4 минг 146 нафари “Ёшлар дафтари”дан чиқаришига эришилди. “Темир дафтар”даги оилалар фарзандлари бўлган 97 нафар талабанинг контракт пули тўлаб берилди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube