Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҲИНДИСТОННИНГ “APOLLO HOSPITALS” ХАЛҚАРО ШИФОХОНАЛАР ТАРМОҒИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКДА ФАРҒОНАДА ЗАМОНАВИЙ КЛИНИКА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ. ҲИНДИСТОН КОМПАНИЯСИ ВАКИЛЛАРИ ВИЛОЯТИМИЗГА ТАШРИФ БУЮРИШДИ

×

 2021-12-18 17:55:29    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Иқболжон Эргашев ва Файзулло Қосимов Ҳиндистоннинг “Apollo Hospitals” халқаро шифохоналар тармоғи бошқаруви вакиллари Мадхаван Динеш ва Пунит Мехта билан учрашдилар.

Учрашувда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусан Мамажонов, вилоятимиздаги “Marafon Group” холдинг компанияси таркибидаги “Meridian Diagnostic Hospital” ва “ILYASOV” МЧЖ раҳбарлари Нурилло Мамасидиқов ва Фахриддин Илясов ҳам иштирок этишди.

Учрашув давлатимиз раҳбарининг вилоятимизга ташрифи чоғида Фарғона шаҳрида Ҳиндистоннинг “Apollo” клиникасини ташкил этиш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мулоқот чоғида “Meridian Diagnostic Hospital” ва “Apollo Hospital” ҳамкорлигида вилоятимизда “Apollo” трансплантология ва онкология клиникасини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Учрашувда вилоят ҳокимининг ўрнибосарлари вилоятда соғлиқни сақлаш тизимини сифатини оширишга қаратилаётган эътибор ва “Apollo Hospital” билан келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган ҳамкорлик йўналишларига тўхталдилар.

Келгуси йилнинг февраль ойида Ҳиндистоннинг Харяна штатига амалга оширилиши режалаштирилаётган ташриф чоғида “Apollo” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинди.

Фарғона вилоятига илк маротаба ташриф буюрган “Apollo Hospitals” вакиллари, илиқ қарши олинганликлари учун миннатдорчилик билдириб, мавжуд имкониятлардан келиб чиқиб, тиббиёт йўналишида бошқа лойиҳаларда ҳам ҳамкорликка тайёр эканлигини айтиб ўтди.

Мадхаван Динеш “Apollo Hospital” клиникаси фаолияти, аҳолига кунлик хизмат кўрсатиш ҳолати, жарроҳлик амалиётларидан лавҳалар бўйича тақдимот қилиб берди. 

Шунингдек, учрашувда “Apollo Hospital” томонидан клиника бошқарувини халқаро стандартларга мос ташкил этиш, “Apollo”нинг малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда маҳаллий ходимларни билим ва кўникмаларини доимий ошириб бориш юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувдан сўнг меҳмонлар лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоотларни кўриш учун жойларга йўл олдилар. Куннинг иккинчи қисмида “Apollo Hospital” ҳамда “Marafon Group” холдинг компанияси ўртасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйиш учун меморандум имзоланиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, “Apollo Hospital” 1983 йилда ташкил этилган бўлиб, Ҳиндистон клиникалари орасида 5-ўринни эгаллайди. Компания дунё бўйлаб жами 12 минг ўринли 71 та клиникага эга, таркибида 150 диагностика маркази, 90 дан ортиқ бирламчи тиббий ёрдам поликлиникалари ва 3400 та дорихона мавжуд.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube