Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 55 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МУНОСАБАТ

×

 2021-12-18 21:50:24    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Интернет манбаларида Қўқон шаҳрида оилавий ётоқхонада яшовчи фуқаро Фотима Сотволдиевани уй-жой билан таъминлаш борасида блогер Эмине Караманова томонидан эълон қилинган видеочиқиш бўйича олиб борилган ўрганишлар натижаси юзасидан қуйидагилар маълум қилинади:

Вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ томонидан олиб борилган ўрганиш натижасида аниқланишича, фуқаро Фотима Сотволдиева 1986 йилда Ўзбекистон тумани Оқчангал қишлоғида туғилган. (видеочиқишда айтилганидек 17 ёшда эмас.) Қўқон шаҳридаги 12-сонли “Мехрибонлик уйи”да тарбияланган. “Обод” МФЙ Мовароуннахр кўчасида жойлашган оилавий ётоқхонада ёлғиз яшайди. Вилоят ҳокимлиги томонидан ҳозиргача иситиш печи, телевизор, диван билан таъминланган. Фуқарога шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда моддий ёрдам ажратилиб, озиқ-овқат махсулотлари билан доимий кўмак бериб келинмоқда. Бундан ташқари ҳомий бириктирилган.

Фотима Сотволдиева “Япроқ” оилавий пайпоқ тўқиш цехида ишлайди. Онаси вафот этганидан сўнг Ўзбекистон тумани Оқчангал қишлоғида яшовчи, яшаш шароити яхши бўлган акаси ўз уйига олиб кетган. Аммо, у ерда узоқ яшамасдан чиқиб кетган.

2018 йилда Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан унга Амир Умархон кўчасида жойлашган оилавий ётоқхонадан турар жой ажратилиб, ордер берилган. Аммо у ерда ҳам яшашни истамасдан, уйнинг калитини 5-махсус мактаб-интернат техник ходимларига ташлаб кетган. Шаҳарда уй-жойга, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар кўплигини инобатга олиб, шаҳар уй-жой комиссияси томонидан ордер билан Фотима Сотволдиевага ажратилган турар жой бошқа фуқарога белгиланган тартибда берилган.

Жорий йилнинг августь ойида фуқаро блогер Эмине Караманова орқали “менга берилган уй-жойга бошқа фуқарони киритиб қўйишган, мен эса уйсиз қолдим” деган иддао билан мурожаат қилган. Ушбу мурожаат вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи томонидан ўрганилиб, юқоридаги холатлар аниқланган. Шу билан бирга, уни доимий бандлигини таъминлаш ва қўшимча даромад манбаига эга қилиш мақсадида 2 та тикув машинаси (тўғри чок ва оверлок) берилган. Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан уй-жой билан таъминлангунга қадар барча шароитларга эга бўлган квартирага ижара асосида жойлаштириш ва ижара тўловини маҳаллий бюджетнинг орттириб бажарилган қисмидан компенсация қилиб бориш таклифи билдирилганда рад этган. Берилган тикув машиналарини кейинроқ 500 долларга сотиб юборган.

Ишчи гуруҳ вакиллари томонидан Фотима Сотволдиева билан ўтказилган мулоқотда, у блогерга бу галги мурожаатида ҳам август ойидаги мурожаатидаги каби, 2018 йилда берилган, лекин ўзи яшашни истамасдан ташлаб чиқиб кетган турар жойни бошқа бировга бериб юборилгани масаласини кўтаргани маълум бўлди.

Қўқон шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилиши маълум қилинган уйнинг қурилиши битмаганлиги, қурилиш ишлари якунланиб уй-жой фондига қабул қилинганидан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 24 июлдаги 459-сон “Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ ижтимоий ҳимояга муҳтож, уй-жойга эҳтиёжи бўлган фуқаролар рўйхати бўйича навбат асосида уй-жой билан таъминланиши тушунтирилди.

Бундан ташқари, Фотима Сотволдиевани соғлигини тиклаш учун шифохонага ордер билан таъминлаш, дори-дармон учун моддий ёрдам бериш, озиқ-овқат билан таъминлаш масалалари ҳал этилди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube