Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 189 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ҲОФИЗИ ФАТТОҲХОН МАМАДАЛИЕВ ХОТИРАСИГА БАҒИШЛАНГАН МАҚОМ КЕЧАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2021-12-19 09:26:43    63

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги “Афросиёб” тантаналар мажмуасида “Ўзбекистон ёшлар форуми-2021” доирасида Уч авлод учрашуви ва Ўзбекистон халқ ҳофизи Фаттоҳхон Мамадалиев хотирасига бағишланган мақом кечаси бўлиб ўтди.

Вилоятнинг шаҳар ва туманларидан келган нуроний отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари ва ёшлар иштирок этган байрам тадбирида вилоят ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимов сўзга чиқиб, йиғилганларни яқинлашаётган янги йил байрами билан табриклади.

Файзулло Қосимов ўз сўзида 2021 йил вилоятимизда катта муваффақият билан якунланганини, ёшларимиз илм-фан, таълим-тарбия, маънавият, китобхонлик борасида, ҳамда халқаро спорт мусобақаларида катта ютуқларни қўлга киритишганини фахр билан қайд этди. 

Ўзбекистон халқ ҳофизи, созанда бастакор, устоз-мураббий, профессор Фаттоҳхон Мамадалиевнинг анъанавий ижрочилик ривожи йўлидаги беқиёс хизматлари, миллий мусиқа ва қўшиқчилик санъатимизни оламга танитишдаги салмоқли ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.

Мақом санъатининг барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштириш, ёшларни юксак гуманистик идеаллар руҳида тарбиялашдаги беқиёс таъсирини инобатга олиб, мамлакатимизда мақом руҳи ва фалсафасини ҳар бир инсон қалбидан, аввало, униб-ўсиб келаётган ёш авлодимизнинг онги ва юрагидан чуқур жой олиши йўлида кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигига алоҳида урғу берилди.

Мақом кечасида тўкин дастурхон атрофида, бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурилди. Замонавий мумтоз санъатимизнинг атоқли вакиллари – Ўзбекистон Республикаси халқ артистлари Муножот Йўлчиева ва Абдулаҳад Абдурашидов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Ўлмас Оллоберганов, Муножат Тешабоева ва бошқа қатор таниқли санъаткорлар, ёш истеъдодлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар, рақслар байрамга янада шукуҳ олиб кирди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube