Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 89 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


"ИНСОН ҚАДРИ УЧУН": ҲОКИМ ЁРДАМЧИСИ ЁШ ОИЛАГА ЯНГИ УЙ ҚУРИБ БЕРДИ

×

 2021-12-24 16:36:54    267

PDF юклаш
Чоп этиш


1 январдан эътиборан Бағдод туманининг “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳоким ёрдамчиси лавозимида иш бошловчи Улуғбек Турғунбоев ҳудуддаги ёш оила учун янги, 3 хонали уй қурилишига бош-қош бўлди. Қарийб 1 ойда қуриб битказилган уй бугун ўз эгаларига фойдаланиш учун топширилди.

Туман ҳокими Восилжон Назаров бугун Убайдахон ва Дилшоджон Жабборовлар оиласи учун хайрия маблағлари эвазига қад ростлаган уйни кўздан кечириш учун борди. Хоналарнинг ҳар бирига юқори эстетик дид ва малака билан зеб берилгани, кенг, ёруғ ҳамда шинам экани кишининг эътиборини тортади.

- Бу Улуғбекни ўзимиз “топволдик”, - деди Восилжон Назаров ёш тадбиркорга нисбат берар экан, - биринчи марта кўришганимда, “аптека қиламан”, кейинги сафар “иссиқхона қураман” деб ҳоли-жонимга қўймаган. Мундоқ қарасам, ҳам тадбиркор, ҳам халқнинг ичига кириб боряпти. Ундан-бундан эшитсам, бир ўзи 50 нафар ёшларни иш билан таъминлаган. Тайёр кадр! Муҳтарам Президентимиз “ҳоким ёрдамчиси” деган тизимни жорий қилганлари бежиз эмаслигига яна бир марта амин бўлдик.

3-сектор раҳбари, туман ички ишлар бўлими бошлиғи Жаҳонгир Ҳасанов томонидан ёш оилага давомли тарзда ижтимоий-моддий кўмак кўрсатиб келинмоқда. “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган Убайдахоннинг ҳам, турмуш ўртоғи Дилшоджоннинг ҳам бандлиги таъминланган. Бу томонда, маҳалла жамоатчилиги, қўни-қўшнилар ҳам қараб туришгани йўқ. Оиланинг бугунгидек қувончли куни уларни-да севинтирди, албатта.

Туман ҳокими маҳалла аёллари билан суҳбатлашди. “Дашт” МФЙ 2022 йилги “Обод қишлоқ” Давлат дастурига киритилгани, ичимлик суви ва бошқа коммунал соҳалардаги муаммолар мазкур дастур орқали батамом ҳал қилиниши қишлоқ аҳолиси учун зўр янгилик бўлди.

Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube