Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 98 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ҚЎҚОН ШАҲРИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ҲАМДА “ҚЎҚОН” ЁШЛАР КИЧИК САНОАТ ЗОНАСИДАГИ ЛОЙИҲАЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-24 16:41:43    47

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, кеча вилоят секторлари раҳбарлари билан бирга Қўқон шаҳрида бўлиб, шаҳарда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг бориши, берилган топшириқлар ижроси ҳамда “Қўқон” ёшлар кичик саноат зонасидаги лойиҳалар билан танишди.

Хайрулло Бозоров, "Қўқон” ёшлар кичик саноат зонасида лойиҳа ташаббускорлари ҳамда шаҳар масъуллари иштирокида мулоқот ўтказди. Саноат зонасига жойлаштирилган жами 64 та лойиҳанинг 16 тасида қурилиш ишлари якуний босқичга кириб, янги корхона биноларининг том қисми ёпилгани, 33 тасида қурилиш ишлари жадаллик билан давом этаётгани маълум бўлди. Ҳозирда бир нечта корхонада шу жумладан арматура, текстиль маҳсулотлари, резина маҳсулотлари ва МДФлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш бошланган. Умумий қиймати 266 миллиард сўм бўлган жами лойиҳаларнинг ишга тушиши натижасида 2,5 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган.

Тадбиркорлар вилоят раҳбарига корхоналарнинг газ таъминотини тўла йўлга қўйиш масаласида кўмак сўрадилар. Вилоят ҳудудий газ таъминот идорасининг масъулиятсизлиги натижасида Республика бюджетидан кичик саноат зоналарини газ билан таъминлаш ишларини амалга ошириш учун ажратилган маблағлар ўзлаштирилмай қолгани қайд этилиб, ҳозирда бу муаммони бартараф этиш ҳамда белгиланган ишларни жадаллаштириш бўйича иш ташкил этилгани маълум қилинди.

Вилоят ҳокими, шунингдек Кореянинг Hanshin Engineering & Construction компанияси томонидан Қўқон шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган К-Town шаҳарчаси учун мўлжалланаётган ҳудудни ҳам кўздан кечириб, лойиҳанинг шаҳарнинг келгуси йиллардаги бош режаси билан уйғунлигини таъминлаш бўйича кўрсатма берди.

Хайрулло Бозоров, Қўқон шаҳри ҳокими ва секторлари раҳбарлари билан маҳаллаларда тизимли иш ташкил қилиш, шаҳар мактабларида давоматни таъминлаш, шаҳарда жиноятчиликни камайтириш каби долзарб масалалар юзасидан муҳокама ҳам ўтказди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube