Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК 25 НАФАР ХОТИН-ҚИЗЛАР ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ҲИСОБИДАН ЎЗ ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТЛАРИНИ БОШЛАШАДИ

×

 2021-12-29 08:14:09    52

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ва “Меҳржон” аёллар ва болалар маркази ҳамкорлигида, Франциянинг Техник ҳамкорлик ва тараққиёт агентлигининг (ACTED) Ўзбекистондаги филиали кўмагида “Ўзбекистонда аёлларни қўллаб-қувватлаш, ҳимоя қилиш ва имкониятларини кенгайтириш учун фуқаролик жамиятини кучайтириш” лойиҳаси амалга ошириб келинмоқда.

Лойиҳанинг асосий мақсади “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарига киритилган хотин-қизларга психологик ва ҳуқуқий ёрдам бериш, уларга кичик бизнесларини ташкил қилишга кўмаклашишдан иборат.

Бугун Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган тадбирда лойиҳа доирасида ижтимоий химояга мухтож хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ва кичик грант соҳибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Тўлқиной Тожиева, “Меҳржон”аёллар ва болалар маркази раҳбари Хуршида Ибрагимова, депутатлар, ички ишлар органлари ходимлари ҳамда малакали ҳуқуқшунослар иштирок этди.

Тўлқиной Тожиева кириб келаётган Янги йил байрами билан йиғилганларни қутлаб, аёллар бандлигини таъминлаш, тадбиркорлигига кенг йўл очиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўз юритди. 25 нафар хотин-қизга 45 минг АҚШ доллари миқдорида молиявий кўмак кўрсатилиб, бу оилалар қўшимча даромад манбасига эга бўлишаётганини таъкидлади.

Шундан сўнг тикувчилик цехи, гўзаллик салони ва кафелар, компьютер хизмати ташкил этиш каби турли йўналишларда грант ғолиби бўлганлар тақдирландилар. Уларга замонавий дастгоҳ ва ускуналар топширилди.

“Кафе бизнесини юритиш учун 25 миллион сўмлик грант соҳибаси бўлдим. Бизга 1 ой давомида мутахассислар тадбиркорлик сирларини ўргатишди. Жуда хурсандмиз. Мен ўзим 4 та янги иш ўрни яратдим”,-дейди Ёзёвон туманининг Қорасой МФЙ да яшовчи Манзура Толипова.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube