Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚУВА, ЁЗЁВОН ВА ОЛТИАРИҚ ТУМАНЛАРИДА БЎЛИБ, ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ СОЗЛИГИ ВА ҲОЛАТИ БИЛАН ТАНИШДИ
2021-12-29 08:22:26 110
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоятимизнинг барча туманларида бўлиб, келгуси йилда қишлоқ хўжалиги экин-текин мавсумида иштирок этадиган техникалар созлиги ва ҳолати билан танишмоқда.
Бугун ҳам вилоят раҳбари Қува, Ёзёвон ва Олтиариқ туманларидаги марказий машина-трактор паркларида бўлиб, механизатор ва фермер хўжалиги аъзолари билан учрашди.
Учрашувларда мавсум олдида турган долзарб вазифалар ҳақида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Вилоят раҳбари режа бу нисбийлигини, асосийси манфаатдорликка эътибор қаратиш зарурлигига алоҳида урғу берди.
"Маррани катта олиш керак. Келгуси йил 50 центнерни кўзлаган фермер, камида 45 центнер олади. Қўшимча ҳосилдорлик бу – қўшимча даромад дегани. Яхши даромад олган фермерда янги техника сотиб олишга имкон туғилади, ишчиларига алоҳида эътибор билан қарайди, келгуси йилда янада юқори маррани кўзлайди. Шундай экан фермернинг қўли очиқ бўлиши керак, механизатор, сувчи, аъзоларга байрам қилиб, келгуси йилги режаларни маслаҳатлашиб олиши керак. Даромаддан бирини уйини, бирини тўйини қилиб бераман деб уларни қизиқтириш керак", - деди Хайрулло Бозоров.
Учрашувлар якунида туманлардаги илғор механизаторларга 2 миллион сўмдан мукофот пуллари ва эсдалик совғалари топширилди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube