Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Noyabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА 1000 ГЕКТАР ЕРНИ ЎЗЛАШТИРИШ ВА СУВ ЧИҚАРИШ ИШЛАРИ БОШЛАНМОҚДА. 1000 ТА ОИЛАГА 1 ГЕКТАРДАН ЕР, 10 СОТИХДАН ИССИҚХОНА-ЛИМОНАРИЙ, 10 ҚУТИДАН АСАЛАРИ БЕРИЛАДИ

×

 2021-12-30 18:38:59    263

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан кеча Сўх туманининг Жавпая массивида бўлди. 

Президентимизнинг фойдаланилмаётган ерларда ирригация ишларини бажариш ва сувни тежовчи технологияларни жорий қилиш, кам сув талаб қиладиган экинлар экиш ҳисобига ўзлаштириш, бу ерларни ёшларга бўлиб бериш орқали уларни иш билан, даромад билан таъминлаш борасида топшириқларидан келиб чиққан ҳолда, вилоят раҳбарининг ташаббуси билан яқинда бу ерда 1000 гектар ерни ўзлаштириш ишлари бошланди. Режага кўра, ўзлаштирилаётган ерлар атрофдаги 4 та қишлоқда яшовчи 1000 та оилага 1 гектардан бўлиб берилади, ҳар бир оила учун 10 сотихли иссиқхона-лимонарий ташкил этилади.

Хайрулло Бозоров бу ерда маҳаллий аҳоли вакиллари билан мулоқот қилди. Мутахассислар томонидан қудуқ бурғулаб, сув чиқариш ишлари бошланаётганини, 6 километрдан тармоқ тортиб, электр нимстанция ўрнатилишини маълум қилган вилоят ҳокими, иссиқхона-лимонарийлар учун чуқур кавлаш, унумдор тупроқ келтириш ишлари бажариб берилишини, кўчат олишга кўмак берилишини қайд этди. Шунингдек, ҳар бир оилага 10 қутидан асалари тарқатилиб, қўшимча даромад манбаи шакллантириладиган бўлди. 

Вилоят ҳокими, намуна сифатида барпо этилган иссиқхона-лимонарийларни кўздан кечирди, уларни арзонроқ барпо этиш бўйича ўз фикрларини билдирди ҳамда лимон кўчатлари ўтқазди.

Бериладиган 1 гектарлик ер майдонларида пистазор, кавракзорлар ташкил этилади, ораларида турли экинлар экилади. Сув чиқарилгач, ҳовузлар барпо этилиб, барча майдонларда томчилаб суғориш тизими йўлга қўйилади. 

Бугундан бошлаб массивни ўзлаштириш бўйича вилоят ҳокимлигининг махсус штаби доимий равишда шу жойнинг ўзида фаолият кўрсатадиган бўлди. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси, кадастр ҳудудий бошқармаси, “Фарғона ҲЭТК”, туман секторлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат штаб ҳудуд ўзлаштирилиб, иссиқхоналар барпо этиш, сув чиқариш, ерларга экинлар ва кўчатлар экиш ишлари якунлангунга қадар аҳолига ҳар томонлама кўмак бериб бориши белгиланди.

Вилоят ҳокими билан суҳбатлашган маҳаллий ёшлар, бўлаётган ишлардан, тақдим этилаётган ер эгасига айланиб даромад топиш имкониятидан мамнуниятларини изҳор қилиб, мигрант бўлиб хорижда ишлашдан кўра ўз уйларида яшаб, ҳалол меҳнат билан пул топиш учун яратиб берилаётган шароитлар учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчилик билдирдилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube