Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Dekabr 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 81 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ СЎХ ТУМАНИДАГИ ЯНГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЛОЙИҲАЛАРИ ҲАМДА БАРПО ЭТИЛГАН ИЖТИМОИЙ ОБЪЕКТЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2021-12-30 18:43:29    245

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари билан кеча Сўх туманида бўлиб, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари ҳамда барпо этилган ижтимоий объектлар билан танишди.

Дастлаб вилоят раҳбари туманнинг Қалъача маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, давлат-хусусий шериклик асосида барпо этилган янги МФЙ биносининг фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди. Маҳаллий тадбиркор аёл Матлуба Воҳидова ташаббуси билан қуриб битказилган ушбу бино учун 950 миллион сўм маблағ сарфланди. Бу ерда замонавий савдо дўкони ҳам иш бошлади.

Хайрулло Бозоров, шунингдек “Тристар Голд-2022” корхонаси томонидан бўш турган бинода ташкил этилган тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди. Сўх туманида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича Давлатимиз раҳбарининг алоҳида қарори билан тақдим этилган солиқ имтиёзларидан руҳланган ҳолда ташкил этилган корхонага, тадбиркорнинг ўз маблағлари ҳисобидан бир миллиард сўмдан зиёд инвестиция йўналтириши натижасида ҳозирнинг ўзида 100 дан зиёд янги иш ўрни ташкил этилиб, тикилаётган эркаклар учун ички кийимлар хорижга, хусусан Украинага ҳам экспорт қилишга бошланди.

Хайрулло Бозоров туманда “Sokh Oasis Trade” корхонаси томонидан ташкил этилаётган паррандачилик кластери лойиҳасини ҳам кўздан кечирди. Қиймати 3,6 миллиард сўм бўлган ушбу лойиҳа доирасида қурилиш ва жиҳозлаш ишлари якуний босқичда бўлиб, тадбиркор фаолиятни бошлаш учун газ таъминотида муаммолар мавжудлигини маълум қилди. Вилоят ҳокими, қисқа муддатда 1,5 километр масофадан газ тармоғи бўйича соҳа мутасаддиларига қатъий топшириқ берди, бунинг учун вилоят бюджетидан 360 миллион сўм ажратиб бериладиган бўлди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube