Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 126 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВИЛОЯТИНИНГ 2022 ЙИЛГИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИ ПАРАМЕТРЛАРИ ТАСДИҚЛАНДИ

×

 2021-12-30 19:12:54    97

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ҳокимлиги мажлислар залида халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, депутатлар, молия, солиқ идоралари раҳбарлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Кун тартибига кўра, 3 та масала кўриб чиқилди. Дастлаб 2021 йил якуни билан Фарғона вилояти маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2022 йилга мўлжалланган лойиҳалар тўғрисида вилоят молия бошқармаси бошлиғи Зафаржон Рўзалиевнинг ахбороти тингланди.

Таъкидландики, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2021 йил якунида маҳаллий бюджет даромадлари прогноз қилинган 2 594,7 млрд.сўмдан ҳам оширилиб, 3 380,1 млрд.сўмга бажарилиши кутилмоқда. Натижада маҳаллий бюджет даромадларини прогноздан ошириб бажарилиши 785,4 млрд.сўмни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. 

2022 йилги маҳаллий бюджет даромадлари прогнози эса 4 242,5 млрд.сўм, бюджет харажатлари 5 619,9 млрд. сўм бўлиши прогноз қилинмоқда.

 Сессияда вилоят молия бошқармаси бошлиғи томонидан назарда тутилган харажатлар ҳақида йўналишлар ва соҳалар кесимида маълумот берилди.

Шундан сўнг депутатлар ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар ва таклифларни ўртага ташладилар. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг “Фарғона вилоятининг 2022 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги тегишли қарори қабул қилинди.

Шунингдек, сессияда вилоятда қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний ва юридик шахслар бўйича мутлақ миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкасига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффициентлар ҳам кўриб чиқилди. Вилоятда маъмурий судлар томонидан 2021 йил 11 ойи мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда келгусида кўриладиган чора-тадбирлар юзасидан вилоят Маъмурий судининг раиси Дониёрхўжа Махаматовнинг маърузаси эшитилди. 

Кўрилган масалалар юзасидан халқ депутатлари вилоят Кенгашининг қарорлари қабул қилинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube