Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 93 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАРДАГИ 6 НАФАР ЭЛЧИСИ ФАРҒОНАДА: ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛИШ ВА ВИЛОЯТ ЭКСПОРТ ҲАЖМИНИ ОШИРИШ БОРАСИДА ЭЛЧИХОНАЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЙТИРИЛАДИ

×

 2022-01-07 15:10:13    71

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳрида вилоят ҳокимлиги, вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси ҳамда Ўзбекистоннинг хориждаги 6 та элчихонаси ҳамкорлигида вилоятимизга хорижий инвестицияларни жалб қилиш, ҳамкорликни кенгайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, экспорт ҳажмини кўпайтириш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. 

Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси мажлислар залида бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев, Ўзбекистоннинг Япониядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов, Ўзбекистоннинг Мисрдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Мансурбек Қиличев, Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳодир Абдуллаев, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Улуғбек Мақсудов, Ўзбекистоннинг Покистон Ислом Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усманов, Ўзбекистоннинг Латвиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Қадамбой Султонов ҳамда шаҳар-туманлар ҳокимлари ўринбосарлари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари бошлиқлари қатнашдилар.

Дастлаб вилоятнинг инвестицион салоҳияти, 2021 йилда инвестиция дастурларининг бажарилиши, эришилган натижалар, қарийб 500 миллион доллардан зиёд тўғридан тўғри хорижий инвестиция маблағларининг ўзлаштирилганлиги, бу йўналишда республикада Фарғона иккинчи ўринни эгаллаганлиги, вилоятнинг экспорт ҳажми ҳам юқори бўлганлиги ҳақида маълумот берилди. Жорий 2022 йилда Фарғона вилоятига 1 миллиард доллар тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва экспорт ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш режалаштирилаётгани ҳам маълум қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистоннинг хориждаги элчилари давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан халқаро иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари янги босқичга олиб чиқилаётганлиги, инвесторлар ва ишбилармонлар учун яратилаётган имкониятлар, дунё бозорларига кириб бориш, хорижий давлатлар билан муносабатларни ривожлантиришда асосий йўналишлар ва омиллар бўйича атрофлича маълумот бердилар. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Якунда Фарғона вилояти иқтисодиётига хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва вилоят экспорт ҳажмини ошириш бўйича элчихоналар билан мунтазам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга келишиб олинди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube