Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОЛТИАРИҚДА ХОНАДОНЛАРДАГИ ИССИҚХОНАЛАРДА АЧЧИҚ ҚАЛАМПИР ТЎЛА ҲОСИЛГА КИРДИ
2022-01-17 10:28:02 132
Қаҳратон қиш қиличини ялонғочлаб турган бир паллада олтиариқлик деҳқонлар ёз неъматлари етиштириш билан андармон. Миришкорлар йилнинг тўрт фаслида ҳам даромад олишади. Айни кунда хонадон томорқаларига экилган аччиқ қалампир ҳосилга кирди.
“Эски араб” маҳалла фуқаролар йиғини, Эзгулик кўчасида умргузаронлик қилаётган Жасурбек Сиддиқов ёш бўлса-да, миришкор торморқачилар сифатида тилга тушди. Хонадонидаги мўъжаз иссиқхонада бўлган киши кўзни қувонтириб турган неъматлардан баҳра олади. Икки сотих иссиқхонада садафдек терилган аччиқ қалампир кўчатлари қийғос ҳосилга кирибди.
-Бу, иккинчи ҳосилимиз,- дейди Жасурбек эгатларда маржондек осилиб турган қизил қалампирларга боқиб. – Бир тоннадан ортиқ ҳосил олишни кўзлаб турибмиз. Қарийб 40 миллион сўм даромад деган гап. Ҳосилни йиғиштириб олгач, бодринг экамиз. Айни кунда кўчатларимизни экишга тайёрлаб қўйганмиз. Бу қиш поёнига етмай янги ҳосил олиш имкониятини беради.
Жасурбек “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури доирасида “Халқ банк”и туман бўлимидан 24 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхона қурди, томчилатиб суғориш жиҳозларини ўрнатди, иссиқлик тизимларини ишга туширди. Амалий ишлар йилнинг тўрт фаслида томорқадан унумли фойдалнишда қўл келмоқда. Хонадондаги ҳар бир қарич ер ҳисоб-китобли. Тартиб билан экилган мевали дарахтлар, узум кўчатлари, чорвачилик хонадон даромадининг асосини ташкил этади.
- Маҳалламизда бекор юрган одам, бўш қолган экин майдон йўқ. 568 та хонадоннинг деярли ҳар бирида иссиқхона ташкил қилинган,- дейди “Эски араб” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Хайруллохон Муножатов. – Кейинги йилларда қиш фаслида ёз неъматларини етиштиришга бўлган тажрибалар оммалашиб бормоқда. Айниқса, қалампир етиштириш ҳадисини олган миришкор ёшлар кўп. Ўтган йили 24 нафар ёшлар “Ҳар бир оила – тадбиркор” давлат дастури асосида иссиқхона қурди. Бугун улар сархил кўчат ва маҳсулот етиштиришда ўз соҳасининг билимдонларига айланишган. Етиштирилган сара ҳосиллар ички бозордан ташқари яқин қўшни мамлакатларга ҳам экспорт қилинмоқда.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram