Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШДА ҚУВА ТАЖРИБАСИ

×

 2022-01-18 12:19:21    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғонада ер билан “тиллашиш”да қуваликлар энг олд ўринда турадилар. Азалдан миришкор бободеҳқон, уста боғбонлар юрти бўлган Қува туманида бугунги кунда отамерос кўҳна ҳунар замонавий мезонлар асосида такомиллашиб бормоқда.

Қува туманидаги 65 та МФЙда 44 мингдан зиёд хонадон тасарруфида 2 минг 930 гектар экин ери мавжуд. Туманда ҳар йили ўртача 25 млн. туп мевали, 14 млн. туп манзарали дарахтлар кўчатлари ҳамда 10 млн. туп гул кўчатлари етиштирилади.

Ҳозирги кунда ҳар бир маҳалланинг “ўсиш нуқтаси”, “драйвер”лари аниқланиб, шу асосда яқин истиқболга мўлжалланган дастурлар ишлаб чиқиляпти.

Қува туманида фаолият кўрсатаётган Томорқа ер участкаларини ривожлантириш республика илмий маркази томонидан ҳудуддаги 100 гектар қир-адир ерлар ўзлаштирилиб, 20 гектарига олма, нок экилди. Айни кунларда 80 гектар ерда бодом, писта, беҳи, ўрик боғлари барпо этиш ва кооперация асосида оилаларга 50 сотихдан бўлиб бериш режалаштирилмоқда.

Қувадаги “Янгиқишлоқ” МФЙда истиқомат қилувчи Ғайратжон Султонов ёш бўлишига қарамай, 7 сотих томорқасида атиргул кўчатлари етиштириб сотиш бўйича катта тажрибага эга. Қува тумани ҳокимлиги кўмагида ўтган йили унга 9 гектар ер, 400 млн. сўм имтиёзли кредит ажратиб берилгач, “Водий турфа гуллари” МЧЖ кооперациясини ташкил этди. 2021 йилнинг ўзида “Янгиқишлоқ”, “Сойгузар”, “Қўрғонча” МФЙлардаги 100 та хонадонга кооперация томонидан атиргул уруғлари, кимёвий воситалар, пайвандтаг етказиб берилди. Натижада ўтган йили кооперация томонидан Германия, Польша, Россия, Латвия, Белоруссия ҳамда Марказий Осиё давлатларига 1,2 млн. туп атиргул кўчатлари экспорт қилинди. Ғайратнинг бу йилги мақсадлари янада улкан. Ёш тадбиркорнинг нияти жаҳон бозорига атиргуллар экспорт қилиш борасида дунёда етакчи давлатлардан бири саналувчи Нидерландияда ортда қолдиришдир.

Туманнинг “Саноатчилар”, “Иттифоқ”, “Султонобод”, “Қайирма”, “Бўстон”, “Хонобод” МФЙларида 3 мингга яқин хонадон эса паррандачилик билан шуғулланади. Бу маҳаллаларда ўз хонадонида икки минг бошгача товуқ, курка, ўрдак, бедана боқаётган оилалар сафи тобора кенгайиб бормоқда.

“Саноатчилар” МФЙда 900 га яқин хонадонлар мавжуд бўлиб, 200 та хонадонда инкубаторияларда жўжа очириш фаолияти йўлга қўйилган. Ҳар бир хонадонда йилига 10 мингдан 250 минг донагача жўжа очирилади, 100 бошдан 6000 бошгача парранда парвариш қилинади.

- Бизда ҳар бир оила омилкор бўлгани сабабли ҳам бир қарич ер фойдаланилмай қолмайди, - дейди “Қорақум” МФЙ раиси Ҳамиджон Турғунов. - Маҳалламизда етиштирилган мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари мамлакатимизнинг шимолий ҳудуди бўлган Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятларигача етказиб берилади. Шу боис 1 минг 200 га яқин оила истиқомат қиладиган маҳалламизда атиги 23 та оила кам таъминланган ҳисобланади. Улар ҳам боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор шахсларни парваришлаётган оилалардир.

Дарҳақиқат, она заминимиз эл ризқ-насибасини таъминловчи муҳим манба, чинакам хазина ва фаровон ҳаёт омили эканлигини Қува тумани мисолида яққол кўриш мумкин.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram