Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 122 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВА ТУМАНИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАЁТГАН ТАЙЁР ТИКУВ-ТРИКОТАЖ МАҲСУЛОТЛАРИ ХОРИЖДА ҲАМ ХАРИДОРГИР БЎЛМОҚДА

×

 2022-01-19 12:16:13    128

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Қува туманидаги “Қува текстил” масъулияти чекланган жамияти фаолияти ҳамда у ерда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан ҳам танишди. “Ўзбек” МФЙда жойлашган ушбу йирик корхона бугунги кунда 40 минг тонна пахтани қайта ишлаш хисобига калава-ип маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. 

2021 йилда лойиҳа қиймати 9,2 млрд. сўмлик тикув-трикотаж цехи ишга туширилиши натижасида қўшимча яна 300 та янги иш ўринлари яратилди ва ишчи-ходимлар 1100 нафардан ошди. Ҳозирда ўз бренди билан Россия, Хитой, Туркия, Қирғизистон, Польша, АҚШ каби давлатларга тайёр маҳсулотлар етказиб бермоқда. 2021 йилда жами 18 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт амалга оширилди.

2022 йилда ҳам тадбиркор ўз маблағи ҳамда хорижий кредит линиялари ҳисобидан 71,7 млрд. сўмлик лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган. Янги тўқув, йигирув ҳамда тикув цехлари ташкил этилиб, 850 та янги иш ўринлари яратилади. Йиллик экспорт ҳажмини 25 млн. АҚШ долларига етказиш мақсад қилинган. 

Тадбиркор вилоят раҳбарига кластер ташкил этиш ва корхонани янада кенгайтириш истиқболлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берди. Шундан сўнг меҳмонлар бу ердаги ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишдилар.

 Ўрганишлар давомида тумандаги “Баҳор” МФЙ ҳудудида турк сармояси иштирокида ташкил этилган "Гурер" МЧЖдаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёнлари кўздан кечирилди. 

Лойиҳа қиймати 1,2 млрд. сўм бўлган ушбу корхона 2021 йилда иш бошлаган. 114 минг доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция маблағлари сарфланиб, ишга туширилган корхонада ҳозирда 80 нафардан зиёд хотин-қизлар меҳнат билан банд. Вилоят раҳбари корхона имкониятидан келиб чиқиб ишчиларни 300 нафардан ошириш чора-тадбирларини кўриш юзасидан ўз тавсияларини берди.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram