Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН” МАССИВИ БУНЁД ЭТИЛМОҚДА, ТУМАН ҲУДУДИДА ЖОРИЙ ЙИЛДА 26 ТА ЯНГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ҚУРИЛАДИ

×

 2022-01-19 22:05:38    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят бўйлаб ижтимоий-иқтисодий соҳалаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида бугун Ўзбекистон туманида бўлди.

Вилоят раҳбари, дастлаб "Яккатут" МФЙда барпо этилаётган кўп-қаватли уйлар қурилишини кўздан кечирди. Айни кунда ҳудудда “PFC TURON” МЧЖ томонидан 76 хонадонли 4 та кўп қаватли уйлар қуриб битказилган. Муҳандислик-коммуникация тармоқларини тўлиқ якунига етказиш ишлари давом этмоқда. Хайрулло Бозоров ишларни тезлаштириш юзасидан мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди ва шу ерда туманнинг бошқа ҳудудларида қад ростлаётган турар-жойлар лойиҳалари юзасидан муҳокама ўтказди.

Жорий йилда тумандаги Яйпан шаҳри, “Боғи Эрам”, “Мингтут”, “Туркистон”, “Қулибек”, “Яйпан гузар”, “Яккатут”, “Дўстлик” МФЙларда жами 684 та хонадонли 26 та кўп қаватли уйлар қурилиши режалаштирилганлиги қайд этилиб, уларнинг лойиҳа тақдимотлари амалга оширилди. 

“Дўстлик” МФЙда “Янги Ўзбекистон” массиви бунёд этилаётганлиги, 5 қаватли 100 хонадондан иборат 5 та кўп қаватли уйлар қурилиб, у ерда “Яшил макон” яратиш, ишлаб чиқаришларни йўлга қўйиш чора-тадбирлари кўрилаётганлиги айтиб ўтилди.

Вилоят ҳокими уйларнинг лойиҳаларини янада такомиллаштириш юзасидан ўз тавсия ва кўрсатмаларини берди. Маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш маҳсулотларини кўздан кечирди.

Ёши улуғ отахонлар иштирокида дуолар қилиниб, бошланган хайрли ишлар барчага қутлуғ бўлишини тиладилар.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram