Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 72 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ТУРКИЯ ҲАМКОРЛИК ВА МУВОФИҚЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ВАКОЛАТХОНАСИ РАҲБАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-01-20 18:39:20    74

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Жемалеттин Тунейни қабул қилди.

Самимий учрашувда Фарғона вилояти ва Туркия ўртасида турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари хусусида сўз борди.

Вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган, Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлигининг халқаро грантини ҳам жалб этган ҳолда Риштон туманидаги Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғиноний зиёратгоҳини реконструкция ва реставрация қилиш лойиҳаси ҳам учрашувда алоҳида муҳокама қилинди. 

Жемалеттин Туней мажмуа лойиҳаси билан танишар экан, ҳар бир бино-иншоотнинг алоҳида сметасини ишлаб чиқиб уларга тақдим қилинса, якуний ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, ТИКА лойиҳадаги қайси объектларни молиялаштиришини ҳамда ташкилотнинг молиявий иштироки ҳажмини белгилашини маълум қилди. Мажмуанинг якуний лойиҳаси яқин кунларда туркиялик ҳамкорларга тақдим этилишига келишилди.

Режалаштирилаётган лойиҳага кўра, “Соҳиби Ҳидоя” зиёратгоҳи ҳудудида янги ва замонавий бино-ишоотлар қурилиши ва унинг негизида “Фиқҳ” илмий-амалий маркази ташкил этиш, кутубхона барпо этиш, Бурҳониддин Ар-Рошидоний Ал-Марғинонийнинг ҳаёти ва асарларига бағишланган музей ташкил этиш, зиёрат туризмини янада ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram