Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 105 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


КОРХОНАЛАРДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТИНИ КЕНГАЙТИРИШ ҲИСОБИГА ИШ ЎРИНЛАРИ КЎПАЙТИРИЛАДИ  

×

 2022-01-22 21:32:19    84

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Олтиариқ туманидаги навбатдаги ўрганишларида Қапчуғай МФЙ да тадбиркор Азиз Ибрагимов томонидан ташкил этилган трикотаж маҳсулотларини тайёрлаш цехида бўлди. 

2021 йил сўнгги чорагида фойдаланишга топширилган корхонада айни кунда 120 та ишчи-ходимлар фаолият олиб бораётган бўлиб, тайёр маҳсулотлар Италияга экспорт қилинмоқда.

Вилоят раҳбари шу жойда туркиялик инвестор билан суҳбатлашди. Цехдаги бўш жойларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ҳисобига иш ўринларини 6 ой муддатда 500 тадан 1000 тагача кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни Европа давлатларига экспортини ошириш юзасидан топшириқ берди. Туман ҳокими бу масала учун масъул этиб белгиланди.

Кейинги манзилда Ибн-Сино МФЙ ҳудудидаги бўш турган бинода “Фромода текстил” МЧЖ томонидан ташкил этилган трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан танишилди.

Лойиҳа қиймати 1,0 млрд.сўмга тенг бўлган корхона 2021 йилнинг ноябрь ойида фойдаланишга топширилган, 160 та иш ўринлари яратилган. Маҳсулотлар Россия давлатига экспорт қилинмоқда. 

Обод МФЙ ҳудудида “Hamza Expo Art Textile” ХК томонидан 7 гектар майдонда мато, тўқув маҳсулотлари ва трикораж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши жараёнлари билан ҳам танишилди. 

2022 йил 1-чоракда фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган корхонага 51,3 млрд. сўм сармоя киритилган. Корхона ишга тушиши натижасида 400 дан зиёд иш ўринлари яратилади. Хитой технологияси билан жиҳозланган корхонада йилига 3,5 млн. погонометр мато ишлаб чиқарилади. 

Вилоят раҳбари корхона фаолияти билан танишиб, хорижлик ҳамкорлар тажрибасини ўрганиш, матодан фойдаланиш, уни қайта ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва иш ўрнини янада кўпайтириш зарурлигини таъкидлади.

Туман секторлари раҳбарлари билан мулоқотда кичик саноат зоналарини ташкил этишдаги сусткашлик танқид қилинди. Саноат, хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги соҳаларида янги лойиҳалар камлигига эътибор қаратилиб, бу борада аниқ вазифалар белгилаб берилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram