Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 131 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


УЧКЎПРИК ТУМАНИДА 15 ГЕКТАР МАЙДОНДА “БОБОШБЕК” САВДО ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ МАЖМУАСИ ЛОЙИҲАСИ АСОСИДА БОШЛАНГАН ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ЖАДАЛЛИК БИЛАН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

×

 2022-01-23 15:54:59    51

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Учкўприк туманида бўлиб, “Бобошбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида 15 гектар майдонда бунёд этилаётган енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, логистика ва савдо комплекси лойиҳаси асосида кетаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Вилоят ҳокимининг олдинги ташрифлари давомида белгилаб берилган кўрсатмалари бўйича 3 қаватли иншоотлар қурилиши бошланган бўлиб, унга вилоятимиздаги йирик қурилиш компаниялари жалб этилган, ҳозирда 50 та техника ва қарийб 900 нафарга яқин ишчилар томонидан қурилиш жараёнлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишган вилоят раҳбари, лойиҳалар бўйича зиналар, лифтлар жойлашуви, иншоотга кириш йўлаклари бўйича меъморий камчиликлар кўзга ташланганлиги сабаб вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғини танқид қилди. Мавжуд муаммо ва камчиликларни қисқа муддатда бартараф этиш бўйича топшириқ берилди.

Шунингдек, вилоят раҳбари иншоотларнинг фасади, кириш қисмлари чиройли бўлиши, асосий кириш томонига катта тадбиркорлар учун жой ажратилиши, хоналар 150-200 кишига мослаб қурилиши, қурилиш давомида электр кабелларини жойлашувини инобатга олиш, тепа қисмларда ёритгичлар бўлиши, атрофни гулзор қилиш, турли манзарали кўчатлар экиш зарурлиги, биноларнинг тенг битишига алоҳида эътибор қаратилиши бўйича қурувчилар ва масъулларга бир қатор топшириқ ва кўрсатмалар берди. Бундан ташқари, дирекция учун махсус бренд ҳам топиш кераклиги айтиб ўтилди. 

Юртимизда илк бор барпо этилаётган замонавий енгил саноат ва савдо мажмуасида 2 та логистика маркази, 212 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та кичик савдо растаси ташкил этилиши режалаштирилган. 7 минг 700 дан ортиқ фуқаролар ўз иш ўринларига эга бўлишади.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram