Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2023 >>
DUSECHPAJUSHYA
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 41 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ: БЕШАРИҚДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ, ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИНИ ЯРАТИШ КЕРАК

×

 2022-01-23 16:14:34    293

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Бешариқ тумани Бўстон МФЙда тадбиркорлар ва инвесторлар томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар билан танишди.

“Lux Yan Tex” МЧЖ пахтачилик кластерининг 239 млрд. сўмлик ип-йигирув фабрикаси, бундан ташқари мато тўқиш, мато бўяш, ёғ ишлаб чиқариш, чорвачилик комплекси лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этилди. 

“Дружба ун комбинати” МЧЖ хорижий корхонасининг умумий қиймати 3 млн. АҚШ доллари бўлган ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси борасида ахборот берилди.

Вилоят ҳокими, шунингдек, Ворух дашт МФЙда қурилиши белгиланган “Фарғона Ясин қурилиш моллари” МЧЖ томонидан 1 трлн. 209,4 млрд. сўмлик цемент ишлаб чиқариш лойиҳасини тезроқ йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Ўрганишлар давомида вилоят ҳокимига Бахмал МФЙ ҳудудида тумандаги мавжуд саноат зоналаридаги ишлаб чиқариш лойиҳалари юзасидан ҳам маълумот тақдим этилди. 

Ҳозирда туманда “Воруҳ Дашт”, “Бахмал”, “Новкат” кичик саноат зоналари ҳамда “Тараққиёт” ёшлар кичик саноат зонаси ташкил этилган бўлиб, уларга тадбиркорлар ўз ишлаб чиқаришларини жойлаштиришмоқда. 

Хусусан, “Бахмал” кичик саноат зонасида асфальт ишлаб чиқариш, шифер, охак, мих каби қурилиш моллари, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Коммуникация тармоқлари тортиш ишлари якунланяпти.

Вилоят ҳокими саноат зоналарига тадбиркорларни янада кўпроқ жалб қилиш, уларга ишлаб чиқаришни йўлга қўйишгача бўлган жараёнда ҳар томонлама амалий кўмак бериш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram