Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 82 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ЎЗГАРИШ БОР, ҲАРАКАТ БОР, ЛЕКИН ҚИЛАДИГАН ИШЛАРИМИЗ ҲАЛИ КЎП: ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ФУРҚАТ ТУМАНИДА ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ СОҲАЛАРДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР БИЛАН ТАНИШДИ

×

 2022-01-31 12:00:55    93

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят шаҳар ва туманлари ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий соҳаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиш жараёнида кеча Фурқат туманида бўлди.

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, янги корхоналар ташкил этиш, халқнинг турмуш даражасини юксалтириш бўйича 4 та сектор раҳбарлари томонидан қилинаётган ишлар умумий олганда, вилоят раҳбари томонидан ижобий баҳоланди. “Ўзгариш бор, ҳаракат бор, лекин қиладиган ишларимиз ҳали кўп” деди Хайрулло Бозоров. 

Дастлаб вилоят ҳокими Ғунча МФЙ ҳудудида жойлашган “Bulut textile” МЧЖ томонидан амалга оширилиши режалаштирилаётган умумий қиймати 20 млн. долларлик аралаш иплар ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасининг бориши билан танишди. 600 та иш ўрни яратилиши кўзда тутилган корхонада қурилиш ишларининг бориш суръати бўйича вилоят ҳокими лойиҳа ташаббускорларига ўз эътирозини билдирди. Кластер корхоналари, ўзларига берилаётган имтиёзлар ҳамда шароитларни қадрлаб, янги ишлаб чиқариш линияларини тез йўлга қўйишлари, аҳолини иш билан таъминлаш борасида ўзлари олган мажбуриятларни бажаришлари лозимлигига эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокими тумандаги “Томоша” Ёшлар кичик саноат зонасидаги қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, “Узунчек” Ёшлар КСЗдаги дон ва дуккакли маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтиришга ихтисослашган лойиҳаларни ҳам кўздан кечирди. Айниқса 3-сектор ҳудудидаги “Узунчек”да ёш тадбиркорлар томонидан мошни қайта ишлаб хорижий давлатларга эскпорти йўлга қўйилгани вилоят ҳокими томонидан юқори баҳоланди. КСЗларида тадбиркорларнинг ўз фаолиятларини кенгайтириш ёки лойиҳаларни ишга туширишни тезлаштириш учун қўшимча кредит маблағлари ажратиш бўйича мурожаатларининг барчасини тез ва ижобий ҳал этиш бўйича Марказий банк вилоят бош бошқармаси бошлиғига кўрсатма берилди.

Хайрулло Бозоров, “Темирйўлчи” КСЗдаги “Мастона бўстони” МЧЖ томонидан амалга оширилаётган қиймати 42 млрд. сўмлик “Ун заводи ташкил қилиш” лойиҳасини бориб кўрди. Ҳозирда қурилиш-таъмирлаш ишлари давом этаётган корхона, 2022 йил 1 июлда ишга туширилади ва йиллик 48 минг тонна ун маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram