Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙ ШАҲРИДАГИ ЎТГАН АСРНИНГ 50-ЙИЛЛАРИДА ҚУРИЛГАН 100 ГА ЯҚИН 2 ҚАВАТЛИ ЭСКИ УЙЛАР РЕНОВАЦИЯ ДАСТУРИ ДОИРАСИДА ЗАМОНАВИЙ ТАРЗДА ҚАЙТА БАРПО ЭТИЛАДИ 

×

 2022-01-31 12:28:44    78

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, бугун Қувасой шаҳрида бўлиб, амалга оширилаётган янги ишлаб чиқариш лойиҳалари, қурилиш-бунёдкорлик соҳасида жорий йилда белгиланган режалар билан танишди.

Вилоят ҳокими дастлаб шаҳарнинг Пакана МФЙ ҳудудида барпо этилаётган 11 та янги 7 қаватли уй-жойлар қурилишини кўздан кечирди. Вилоят раҳбарининг бундан уч ой аввалги ташрифи чоғида қурилиш ишлари ўта суст кетаётгани, бирорта уй тўлиқ фойдаланишга топширилмагани кескин танқид қилинганди. Ҳозирда бу ерда ҳар бир объект бўйича режа-график ишлаб чиқилиб, қурилиш ишлари жадал суратларда олиб борилаётгани кўзга ташланди. 

Шу ерда вилоят ҳокимига Қувасой шаҳрида қурилиши режалаштирилаётган янги турар-жойлар ҳамда ижтимоий соҳа объектлари лойиҳалари ҳам тақдим этилди. Айниқса, шаҳардаги 90 дан зиёд 1950 йилларда қурилган 2 қаватли барак уйлар ўрнига реновация дастури доирасида янгидан 5 қаватли уйлар қуриш режаси маъқулланди. Хайрулло Бозоров, эски уйларда яшовчилар манфаати бу жараёнда устувор бўлиши лозимлигини, хонадон эгаларига майдони эски уйларидан кам бўлмаслиги, балкида ортиқ бўлиш шарти билан қуриладиган янги бинодан хонадон берилиши кераклигини қайд этди.

Хайрулло Бозоров, Пакана МФЙ ҳудудида ташкил этилган кичик саноат зонасида ҳам бўлиб, керамогранит плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш жараёнлари билан танишди.

Ҳозирда “Art Soft Ceramics” МЧЖ томонидан қуриб битказилаётган корхонанинг умумий лойиҳа қиймати 10 млн. АҚШ долларини ташкил этади. 

Лойиха бўйича барча технологиялар ўрнатилиб, монтаж ишлари қолган. Корхона ишга тушгач, йиллик 7 минг тонна керамогранит плиталар ишлаб чиқариш, 320 нафар янги иш ўринларини яратиш белгиланган.

Вилоят ҳокими лойиҳа ташаббускорлари билан мулоқотда, корхонани ишга туширишни тезлаштириш, атроф ҳудудни ободонлаштириш бўйича ўз тавсияларини билдирди. Шаҳар раҳбарларига ушбу корхона қисқа муддатларда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши учун тадбиркорга ҳар томонлама кўмаклашиш бўйича кўрсатмалар берди.







Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram