Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 147 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚУВАСОЙДА ҲОКИМ ЁРДАМЧИЛАРИГА ЭЛЕКТРОСКУТЕРЛАР БЕРИЛДИ

×

 2022-01-31 12:33:27    62

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Қувасой шаҳридаги ўрганишлар жараёнида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчилари томонидан йўлга қўйилган ишлар билан танишди.

Шаҳарнинг Исфарамсой ҳамда А.Навоий МФЙ ҳудудларида ҳоким ёрдамчилари билан мулоқот қилган вилоят ҳокими, Давлатимиз раҳбарининг ишончи билан ишга киришган ҳоким ёрдамчилари, статистик маълумотлар йиғиш билан эмас, ҳар куни ҳеч бўлмаганда битта оилада тадбиркорликни йўлга қўйиш, битта фуқаронинг бандлигини таъминлаш каби аниқ вазифаларни ўзлари учун белгилаб олишлари шартлигини уқтирди. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган шароитлар ҳам эътибор тортди. 30 та ҳоким ёрдамчисининг барчаси алоҳида хона, компьютер жамланмаси билан таъминланган, ҳар бирига дастлабки ва қўшимча тўловларсиз йил давомида бўлиб тўлаш шарти билан электроскутерлар берилган.

Хонадонларда чорвачилик, паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик, уруғчилик, кўчатчилик, гулчилик каби фаолият турларини йўлга қўйиш ҳам ҳоким ёрдамчиларининг устувор вазифалари қаторида эканига эътибор қаратган вилоят ҳокими, аҳолига қўй, мол ва бошқа чорва турларини етказиб беришда банклар тақдим этган таъминотчиларга эмас, балки ҳозирги кунда хориждан зотдор чорва турларини олиб келаётган тадбиркорлар билан ишлаш кераклигини, банк олдида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишга ҳам ҳоким ёрдамчилари маъсул эканини қайд этди. 

Салкам 50 йилдан бери асаларичилик билан шуғулланиб келаётган Ғанижон Йўлдашев, вилоят ҳокими билан мулоқотда хонадонларга асалари етказиб бериш, асаларичилик сирларини ўргатиш бўйича иш ташкил этишга тайёр эканликларини билдирди. Моҳир асаларичининг бу соҳани ривожлантириш ҳамда қўшимча маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича фикрлари вилоят раҳбари томонидан маъқулланди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram