Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 44 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ МОЛИЯ-ИҚТИСОДИЁТ ТИЗИМИГА КИРУВЧИ ТАШКИЛОТЛАРДА КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ БОРАСИДА ҚИЛИНАЁТГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ

 2022-02-09 21:42:21    33

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун вилоят ахборот-кутубхона марказининг мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аваз Ўринбоев ҳамда иқтисодиёт комплекси таркибига кирувчи вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни очиб берган Аваз Ўринбоев ўз сўзида давлатимиз раҳбарининг Фарғона вилоятига амалга оширилган ташрифлари давомида вилоятни “Коррупциядан ҳоли ҳудуд”га айлантириш бўйича қатор кўрсатмалар берилганлигига тўхталиб, коррупция биринчи навбатда иқтисодни ривожлантириш, чинакам қулай тадбиркорлик ва инвестиция муҳитини яратиш учун катта тўсиқ эканлигига йиғилганлар эътиборини қаратди.

Иқтисодий соҳаларда рақамли технологиялар имкониятидан кенг фойдаланган ҳолда инсон омилисиз хизмат кўрсатиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги вилоятимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши муросасиз курашиш тадбирларидан бири бўлаётганлиги қайд этилди.

Кўрилаётган тизимли чораларга қарамасдан, банк кредитларини ажратиш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, давлат харидлари, ишга қабул қилиш каби йўналишларда коррупция ҳолатлари сақланиб қолаётгани аниқ мисоллар билан айтиб ўтилди.

Матбуот анжумани давомида ер олди-сотди шартномаларини тузиш, давлат мулкини хусусийлаштириш, ишга жойлашиш масалалари билан боғлиқ тартиблар юзасидан берилган саволларга мутасаддилар томонидан асослантирилган жавоблар қайтарилди. 

Коррупцион ҳолатларнинг олдини олишда матбуотнинг ўрни беқиёс эканлиги алоҳида қайд этилиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ушбу иллатга қарши биргаликда курашишга келишиб олинди.






Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
FacebookTelegramFacebookYouTubeInstagram