Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 86 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ СЎХ ТУМАНИДА БЎЛДИ

×

 2022-03-31 09:33:27    163

PDF юклаш
Чоп этиш


Туманнинг “Жавпая” массивида ўзлаштирилаётган майдонларда иссиқхоналар қурилиши жараёнларини кўздан кечирган вилоят раҳбари, ҳудуддан ер майдони олган фуқаролар ҳамда ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари билан мулоқот қилди.

Бугунги кунгача бу ерда жами ўзлаштириш режалаштирилган 1000 гектар майдоннинг дастлабки 80 гектарида 141 та иссиқхона учун ер майдонлари кавлаб берилган бўлиб, 93 тасида қурилиш ишларига киришилган. Аҳолига иссиқхона учун имтиёзли кредит тақдим этилган. 20 дан зиёд 10 сотихли иссиқхоналарда қурилиш ишлари якунланиб, лимон кўчатлари ўтқазилди, ораларига помидор, бодринг, қалампир ва карам экинлари экилди. 20 та эҳтиёжманд оилага эса иссиқхоналар бепул барпо этилмоқда.

Ишлаш учун хорижга бормасдан, ўз уйларида яшаб меҳнат қилиш имкониятига ҳамда доимий манбаига эга бўлган сўхликлар, ўзларига бўлган алоҳида эътибор учун Давлатимиз раҳбарига миннатдорчиликларини изҳор қилишди.

Вилоят раҳбари Жавпая массивига сув ва электр таъминотини йўлга қўйиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Бу ерга секундига 200 литр сув тортиш қувватига эга 5 та насосдан иборат станция ёрдамида Қалача ариғидан 426 мм диаметрли қувур билан 5 км тармоқ тортиб, 223 метр баландликка сув чиқариш, ҳудудни сув тежовчи технологиялар билан суғориш режалаштирилган. Бу мақсадда жами 21 миллиард сўм маблағ вилоят маҳаллий бюджети ҳисобидан йўналтирилмоқда.

Шунингдек, 4,6 км электр тармоғи тортиш ва қуввати 250 кВА трансформатор ўрнатиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Хайрулло Бозоров Сўх тумани аҳолиси бандлигини таъминлаш ҳамда уларни доимий даромадга эга бўлишларида катта аҳамиятга эга бўлган ушбу лойиҳа доирасидаги ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга қатъий топшириқлар берди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram