Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 121 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларининг йўналтирилиши тўғрисида ҳисобот

 2022-04-27 11:05:33    178

PDF юклаш
Чоп этиш


2022 йил 1 январь ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармалари ҳисоб рақамларида 2 млрд. 253,4 млн. сўм қолдиқ маблағлари мавжуд бўлиб, ўтган 1-чорак давомида вилоят бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳузуридаги “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларига 3 млрд. 451,7 млн. сўм маблағ йиғилди.

Жумладан, суд ҳужжатлари ижроси бўйича 2 млрд. 827,4 млн. сўм, Маҳаллий бюджет даромадининг режасидан ортиқ бажарилишидан тушган маблағлар миқдори 624,3 млн. сўмни ташкил этади. Ўтган 1-чорак давомида Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари қарори асосида қарийб 5 минг 829 оилага 3 млрд. 591,2 млн. сўм маблағ сарф этилди. 

Жумладан, маҳаллаларда ташкил этилган “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”га кирган фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда. Ўтган 1-чорак давомида “Темир дафтар”га киритилган 1 788 нафар фуқароларни моддий қўллаб-қувватлашга 1 млрд. 79 млн. сўм маблағ йўналтирилди, бундан “Темир дафтар”га кирган ишсиз фуқароларнинг ўзини ўзи банд қилиши учун 91 млн. сўм, соғлигини тиклаш учун 753 млн. сўм ва бошқа тартибдаги ёрдамлар учун 235 млн. сўмлик маблағлар йўналтирилди. 

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашда ҳам муҳим молиявий манба бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур дафтарга кирган 408 нафардан кўпроқ хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш учун 98,5 млн. сўм маблағ йўналтирилган. Бундан ташқари, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қариялар каби эҳтиёжманд оилаларнинг 3 633 нафарига 2 млрд. 413,7 млн. сўм маблағ йўналтирилди. 

2022 йил 1 апрель ҳолатига “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рақамларида вилоят бўйича 2 млрд. 113,9 млн. сўм пул маблағлари мавжуд. Ўзбекистон Республикасининг «2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-73-сон Қарори 8-иловаси 20-бандига мувофиқ “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви томонидан республика миқёсида “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини йўналтирилиши юзасидан ҳисоботи O’zbekiston24 канали орқали 2022 йил 20 апрелдаги брифинги давомида ўқиб эшиттирилди, шунингдек, республика бошқаруви расмий веб-сайти (https://obfm.uz/uz)га 23 апрелда жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисобот жойлаштирилди.

“Саховат ва кўмак” жамғармасидан кам таъминланган оилаларга маблағ ажратиш фақатгина халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг қарори билан амалга ошириб келинмоқда.