
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
СЎХ ТУМАНИДА СЎНГГИ БЕШ ЙИЛДА 203 НАФАР ШАХС ЎЗБЕКИСТОН ФУҚАРОЛИГИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

2022-05-05 09:52:55 409
Сўх туманида 2016 йил сентябрдан ҳозирга қадар 203 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди. Куни кеча туманнинг Зангат маҳалласида яшовчи Марҳаматхон Шариповага ҳам фуқаролик паспорти топширилди.
- 30 йил аввал Қирғизистондан келин бўлиб тушганман. Шу кунгача “фуқаролиги йўқ шахс” мақомида эдим. Айни Рамазон ҳайити кунларида қўлимга Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортини олишим менга чексиз бахт ва қувонч бағишлайди, - дейди Марҳаматхон опа.
Туманда ҳозирда 26 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар қолган бўлиб, уларга ҳам жорий йил якунига қадар фуқаролик паспорти топширилади
Ўзбекистонда 1992 йилдан 2007 йилга қадар фуқаролик олган шахслар сони 480 нафарни ташкил қилган. 2007 йилдан 2016 йилгача эса бирорта шахс Ўзбекистон фуқаролигини ололмаган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram