
Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

.
.
Сайтни бахолаш
Ишонч телефонига берилган бахолар
ОММАВИЙ ҚАБУЛЛАРДА ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИЛМОҚДА

2022-05-06 18:55:34 302
Вилоятимиз шаҳар ва туманларида Президент маслаҳатчиси раҳбарлигида 20 дан ортиқ вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар бўлиб ўтмоқда.
График асосида бугун, 6 май куни оммавий сайёр қабул Бағдод туманидаги Конизар нуронийлар боғи очиқ саҳнида ташкил этилди.
Сайёр қабулга Бағдод, Бувайда, Учкўприк, Риштон ва Сўх туманларидан келган фуқаролар вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарларига ўзларининг муаммоли масалаларини ҳал этилишида кўмак сўраб юзландилар.
Қабул чоғида фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, улар тегишлилигича ўрганилди. Бир қатор мурожаатлар қабул давомида ҳал этилди, қолганларининг ижросини таъминлаш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди, тушунтириш талаб этиладиган масалалар юзасидан мурожаатчиларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Навбатдаги оммавий қабул эртага, 7 май куни Қўштепа, Ёзёвон ва Олтиариқ тумани фуқаролари учун Қўштепа туманидаги 1-ИДУМ (эски транспорт коллежи) биносида соат 10:00 да бошланади.










Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook,
Telegram,
Facebook,
YouTube,
Instagram