Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 102 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАЛИК 28 НАФАР ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

×

 2022-05-08 23:54:08    135

PDF юклаш
Чоп этиш


Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоятимизда яшовчи 28 нафар иккинчи жаҳон уруши фахрийларининг ҳолидан хабар олиниб, уларга Президентимизнинг байрам табриги, 15 миллион сўмдан пул мукофотлари, қимматбаҳо совғалар, озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони биринчи ўринбосари Жамшид Каримов, вилоят секторлари раҳбарлари, вилоят Мудофаа ва Хавфсизлик тизимлари раҳбарлари Риштон туманида яшовчи Абдулҳай ота Азизов, Бувайда туманида яшовчи Кенжабой ота Эгамқулов ва Учкўприк туманида умргузаронлик қилаётган Деҳқон ота Қурбонов хонадонларида бўлишиб, отахонларни ва уларнинг оила аъзоларини байрам билан табрикладилар.

Риштонлик Абдулҳай ота Москва остоналарида бўлган жангларда иштирок этган. Урушдан қайтгач, 53 йил халқ таълими соҳасида меҳнат қилган, соҳа ривожига қўшган катта ҳиссаси учун қатор орденлар билан мукофотланган. 3 ўғил, 4 қизни тарбиялаб уйли-жойли қилди. 

Отахон 98 ёшда ҳам шижоатли. Шу ёшда ҳам учрашувларда иштирок этиб, ёшларга чегара тинч бўлса, юрт ҳам тинч бўлиши, тинчликни қадрлаш, шукроналик ҳисси билан яшаш кераклигини уқтириб келаётганини айтиб ўтди. Сўнгги йилларда Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилган ислоҳотларга “Ўзбекистон, эски тўнини ечиб, янги тўн кийди” деб баҳолаган отахон, халқимиз бугунги тўкин-сочинлик, доруломон кунларни қадрига етиш кераклигини айтиб, дуога қўл очди. 

Бувайдалик Кенжабой ота ҳам меҳмонларни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Отахон суҳбат давомида уруш даврида бошидан ўтказган синовлар, қийинчиликлар, кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида сўзлаб берди.

Кенжабой ота 1943 йил ноябрь ойида жанговор топшириқларни бажариш чоғида чап оёғидан ярадор бўлгандан сўнг Ватанга қайтган. Урушдан кейин 1945 йилдан 1984 йилгача турли масъул лавозимларда фаолият олиб борди. Кенжабой ота урушда кўрсатган қаҳрамонликлари учун қатор орден ва медаллар билан тақдирланган.

Кенжабой ота уруш даврини ёдга олар экан, бугунги замон ёшлари ундай қаро кунларни кўрмасликларини, юртга тинчлик тилаб дуо қилди.

Учкўприклик Деҳқонбой ота 98 ёшни қаршилади. Минглаб ўзбекистонликлар қатори у ҳам қўлига қурол олиб, фашизмга қарши курашди. Урушдан кейин темирйўл тизимида, колхозда ишлади.

Турмуш ўртоғи Мўътабархон ая билан 5 қиз, 1 ўғилни тарбиялади. Ҳозирда отахон 100 дан зиёд набира-ю, чевара-эваралар қуршовида бугунги тинч-осойишта ва фаровон ўтаётган ҳар бир кун учун шукроналар айтиб яшамоқда.

Урушнинг аёвсиз, даҳшатли кунларини бошдан кечирган отахонлар бугунги тўкин ҳаётдан, Президентнинг эътибор ва ғамхўрликларидан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram