Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

СТАТИСТИК АХБОРОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< May 2022 >>
DUSECHPAJUSHYA
      1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 65 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ИШТИРОКИДА ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-05-10 19:18:33    91

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун Фарғона шаҳридаги Тадбиркорлар уйида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усмановлар иштирокида фуқаролар қабули ўтказилди.

Вилоят ҳокими ўринбосарлари, вилоят бошқарма ва ташкилотлари раҳбарлари жалб этилган қабулда шаҳар ва туманлардан келган 160 нафарга яқин фуқароларнинг бандлик, тадбиркорлик, банк кредити олиш, уй-жой, моддий ёрдам, субсидиялар ажратиш, коммунал хизмат, тиббий хизматлар, маҳалла кўчаларини ободонлаштириш ва яна бир қатор масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

Мурожаатларнинг бир қисми қабул чоғида ўз ечимини топди. Айрим фуқароларнинг мурожаатлари масъул идораларга қўшимча ўрганиш учун йўналтирилди, ижроси назоратга олинди. Қонуний жиҳатдан ечим топиш имкони бўлмаган мурожаатлар бўйича ҳам фуқароларга тегишли тартибда йўналишлар, тушунтиришлар берилди.

Шу куни Тадбиркорлар уйи очиқ майдонида вилоятимизда бўлиб турган 20 дан ортиқ вазирлик ва Республика идоралари раҳбарлари ва ўринбосарлари иштирокида оммавий сайёр қабуллар ҳам ўтказилиб, ҳудудлардан келган фуқароларнинг мурожаатлари тегишли вазирлик, идоралар масъуллари иштирокида кўриб чиқилди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram