Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 69 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ҚИРҚ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-05-19 13:31:53    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Сессия ишида Олий Мажлис Сенатида доимий асосда ишловчи Сенатор Манзура Салимова, вилоятдан сайланган Сенат аъзолари, вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

Маълумки, давлат раҳбари иштирокида жорий йил 5 май куни тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, тиббиёт соҳасини халққа янада яқин қилиш мақсадида жойлардаги тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати муассасалари фаолиятини чуқур ўрганиб чиқиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган ҳудудий дастурни ишлаб чиқиш вазифаси юклатилганди.

Бу борада, вилоят ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар олиб борилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган вилоят ҳудудий дастури лойихаси тайёрланди.

Дастлаб ушбу дастур ва вилоятдаги тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати муассасалари фаолияти ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали директори Абдуқаюм Тўхтақуловнинг депутатлар олдида ҳисоботи тингланди.

Кун тартибидан ўрин олган кейинги масала юзасидан сўз олган вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Шокиржон Аҳмедов вилоятда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида ахборот берди.

Шундан сўнг сессия кун тартибидаги навбатдаги масалани кўриб чиқишга ўтилди. Вилоят ҳокимлиги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи раҳбари Юсуфжон Камолов Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 4 декабрдаги 735-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятдаги чегараолди ҳудудларида чегара зонаси ва чегара минтақасини белгилаш бўйича амалга оширилган ишларга тўхталди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрелдаги “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-190-сонли қарори қабул қилинган.

Мазкур қарор ижросини ташкил этиш мақсадида тузилган вилоят ҳудудий махсус комиссияси томонидан йўлларнинг ҳолати ва мавжуд инфратузилма, авария ўчоқлари, қоидабузарликларнинг таҳлили олиб борилмоқда.

Вилоят ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Иброҳим Юлдашев ўз маърузасида мазкур ўрганиш натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни тақдим қилди.

Сессия кун тартибига киритилган ҳар бир масала юзасидан вилоят кенгаши депутатлари муносабатларини билдириб ўтдилар ҳамда сайланган ҳудудларидаги фуқаролар томонидан берилаётган муаммоли масалаларни ҳал этишлиги бўйича масъулларга юзланиб, таклифларини беришди.

Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram