Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 58 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


МАТБУОТ АНЖУМАНИ: НАҚД ПУЛЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА КАССАГА КИРИМ ҚИЛГАН ТАДБИРКОР ЖАРИМАГА ТОРТИЛМАЙДИ

×

 2022-05-20 18:25:10    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан “Солиқ ҳамкор” ва кешбэк тизими – самарали жамоатчилик назорати олиб боришда муҳим омил” мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбирда республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатувчи журналистлар, блогерлар иштирок этдилар.

Матбуот анжуманини вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Назаржон Полвонов очиб берди ва ПҚ-5252-сон Президент қарори ижроси юзасидан вилоятда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берди. 

Хусусан, кешбэк амалиёти доирасида жорий йил 1-чорагида рўйхатдан ўтказилган чеклар учун фуқароларга республика бўйича 68,1 млрд. сўм, Фарғона вилояти бўйича эса 4,8 млрд. сўм кешбэк тўлаб берилди.

Анжуманда таъкидланганидек, давлат бюджетидан шунча маблағ сарфлаб кешбэк тизимини жорий қилишдан асосий мақсад фуқароларимизда касса чеки олиш маданиятини шакллантириш ва бу орқали ноқонуний пул айланмасини камайтириш ҳамда бюджетга солиқ тушумлари ҳажмини оширишдир.

Шунингдек, иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, соҳада таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишни таъминлаш мақсадида “Солиқ ҳамкор” тизими жорий этилди. Нақд пулга савдо қилганда чек бермаслик, пластикка савдо қилмаслик, ҳужжатсиз фаолият юритиш каби солиққа оид ҳуқуқбузарликлар борасида мазкур тизим орқали Фарғона вилоятида жорий йил 1 январдан 19 майга қадар фуқаролардан 2 300 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушганлиги қайд этилди. 

Солиқ идоралари томонидан қонуний ишлаётган тадбиркор асоссиз жаримага тортилмаслиги таъкидланди. Чек бермаслик ҳолати бўйича мурожаат келиб тушгач, солиқчи бориб текшириш ўтказса, ўз-ўзидан жарима қўлланилади дегани эмаслиги, агар ўша вазиятда чек бермаслик ҳолати тасдиқлансагина жарима қўлланилиши мумкинлиги эслатиб ўтилди. 

Қизғин баҳс-мунозаларга бой бўлган матбуот анжумани давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олдилар.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси ахборот хизмати











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram