Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 50 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ҚЎҚОН ШАҲРИДА КОРЕЯНИНГ ИЛҒОР ҚУРИЛИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА “HANSHIN PARK CITY” ШАҲАРЧАСИ БАРПО ЭТИШГА КИРИШИЛМОҚДА

×

 2022-05-23 21:25:40    39

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Кореянинг “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” раҳбари Чой Мун Кю бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг март ойида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти делегацияси Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида Сежонг шаҳрида бўлиб, “Hanshin Engineering & Construction Co Ltd.” компанияси томонидан қурилаётган ҳамда қуриб фойдаланишга топширилган турар-жой мажмуалари билан танишганди. Шунингдек, Сеулдаги “Hanshin Engineering & Construction” компанияси марказий офисида бўлиб, Қўқон шаҳрида “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этиш бўйича қиймати 250 миллион долларлик инвестицион келишув имзоланганди.

Бугунги ташкил этилган учрашувда ушбу келишувларга асосан, Қўқон шаҳрида “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этиш ишларини яқин кунларда бошлаш масалалари муҳокама қилинди.

Келишувга кўра, Корея компанияси Қўқон шаҳрида 9, 12 ва 16 қаватли 5122 хонадондан иборат 127 та кўп қаватли турар-жой биноси, таунхауслар, марказий парк, мактаб, болалар боғчаси ва бошқа зарур ижтимоий объектлардан иборат “Hanshin Park City” шаҳарчасини барпо этади. Турар-жойларнинг подвал қисмида 5000 дан зиёд автомобиллар учун ерости автотураргоҳлари ўрин олади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram