Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 84 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТИМИЗ МАКТАБЛАРИДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ТАДБИРЛАРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

×

 2022-05-25 14:58:33    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Бу йил Фарғонада вилоятидаги 960 та умумтаълим мактабларида жами 42353 нафар 11-синф ўқувчилари ўқув йилини якунига етказмоқдалар. Битирувчиларга муваффақият тилаш мақсадида барча ҳудудларда мактаб ҳаётида муҳим ўрин тутган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари тантанали тарзда ташкил этилди. Риштон туманидаги 27-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳамда Бувайда туманидаги 2-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатида бўлиб ўтган ана шундай тантаналарда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Вилоят раҳбари ҳар икки таълим муассасасида дастлаб Президентимизнинг мамлакатимиз мактабларини битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Ёшларни мустақил ҳаётда ўз ўринларини топишлари, давлатга, жамиятга нафи тегадиган мутахассислар бўлиб етишишларига умид билдирди.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови Риштон туман босқичида ғолиб бўлган 27-ИДУМ жамоасига 100 миллион сўм миқдорида Президент соврини топширилди. Ментал арифметика бўйича Россия ва Хитойда ўтказилган халқаро танловлар ғолиби, мактабнинг 5-синф ўқувчиси Муҳаммадазиз Содиров, Бухоро шаҳрида ўтказилган қўл жанги бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати совриндори Абдулазиз Абдухалилов ва турли йўналишларда муваффақиятга эришган бошқа қатор ўқувчилар ҳамда устозлар диплом ва совғалар билан тақдирландилар. 

Бувайда тумани 2-сон ИДУМИда бўлиб ўтган тадбирда Тошкентда ташкил этилган кимё фани бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги 56-Халқаро Менделеев олимпиадасида муваффақиятли иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган Озодбек Мелиқўзиев ва унинг ота-онаси, ўқитувчилари тақдирландилар. Озодбекнинг тан олинган ушбу халқаро олимпиадада муносиб иштирок этишига ўз ҳиссасини қўшган кимё фани устозига эса “Спарк” автомобили совға қилинадиган бўлди. Тадбирда шунингдек, мактаб-интернатнинг юқори натижаларга эришган ўқувчи ҳамда ўқитувчилари ҳам совғалар билан мукофотландилар.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram