Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 441 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА 4 ТА НОДАВЛАТ НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТИ 40 МИЛЛИОН СЎМЛИК ДАВЛАТ ГРАНТЛАРИГА ЭГА БЎЛДИ

×

 2022-05-25 18:30:55    42

PDF юклаш
Чоп этиш


Маълумки, халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши ҳузуридаги Жамоат фонди “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш” мавзусида жорий йилнинг март ойи якунида Давлат гранти учун 1–танловини эълон қилган эди.

Танловга давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жамияти институтларининг эксклав ҳудудларда миллий спорт турларини янада ривожлантириш ва лойиҳанинг давомийлигини таъминлаш, имконияти чекланган шахсларни қадимий шаҳарлар ва тарихий зиёратгоҳлар ва миллий ҳунармандчилик марказларига саёҳатлар ташкил этиш орқали уларнинг маънавий дунёқарашини янада ошириш, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш, давлат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда уларни ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва услубий қўллаб-қувватлаш, миллатлараро тотувликни таъминлашда давлат органлари билан ҳамкорликда таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш ва тадбирлар ташкил этиш йўналишлардаги лойиҳалар қабул қилинди.

2022 йилнинг 29 мартидан 29 апрелигача давом этган ҳужжатларни қабул қилиш жараёнида вилоят бўйича жами 25 та лойиҳалар топширилди. 3 та лойиҳа ОАВларидан, 18 та лойиҳа ННТ вакилларидан ва 4 та лойиҳа миллий маданий марказлардан келиб тушди.

Мазкур лойиҳалар ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияси аъзолари томонидан атрофлича кўриб чиқилди. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон шахмат Федерацияси Фарғона вилоят ҳудудий бўлимининг “Эксклав ҳудудларда шахмат спорт турини ривожлантириш ва уни янги босқичга олиб чиқиш” лойиҳаси, Республика болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоциацияси Фарғона вилояти бўлимининг “Янги Ўзбекистонга муносиб фарзанд бўламиз” лойиҳаси, ЎзННТМА Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмасининг “Янги Ўзбекистон – янги ижтимоий муҳит: ҳудудда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини самарали ташкил этиш” лойиҳаси, Республика Тожик миллий маданий маркази Фарғона вилоят бўлинмасининг “Дўстлик –осойишталик гаровидир” лойиҳаси ғолиб деб топилди ва уларнинг ҳар бири 40 миллион сўмлик давлат грантларига эга бўлди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram