Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 62 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ХАЙРУЛЛО БОЗОРОВ ХАЛҚАРО HAEMATECH КОМПАНИЯСИ ИНВЕСТОРЛАРИ ВАКИЛЛАРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

×

 2022-05-27 11:58:45    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Учрашувда Фарғона вилоятида фармацевтик қон маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича йирик инвестицион лойиҳани амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди.

Альбумин, иммуноглобулин, қон ивиш факторлари каби онкологик, гематологик, аутоиммун ва кам учрайдиган бошқа жиддий касалликларни даволашда фойдаланиладиган қон маҳсулотларини ишлаб чиқариш кўзда тутилган ушбу лойиҳа уч босқичда амалга оширилиши режалаштирилмоқда. 

Дастлаб, вилоят бўйлаб жами 10 та қоннинг суюқ қисми бўлган плазма йиғиш пункти ташкил этилади, бунда келишилган ҳақ эвазига қон таркибий қисмларини топширувчи доимий донорлардан плазма йиғиб олинади. Донорлик жараёнидан сўнг донорларга пул тўлови билан бирга қон плазмасини тезда тиклашга ёрдам берадиган зарур маҳсулотлар ҳам тақдим этилади. Ҳар бири учун 1 миллион доллардан инвестиция киритиладиган ушбу пунктларда жами 300 та тиббий соҳада иш ўрни яратилади. Худди шундай марказлар Республикамизнинг бошқа вилоятларида ҳам ташкил этилади.

Иккинчи босқичда қон таҳлил лабораторияси ҳамда йиллик 600 тонна плазмани қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади. 50 миллион доллар тўғридан тўғри инвестиция ҳисобига барпо этиладиган ушбу заводда ишлаб чиқариладиган альбумин, иммуноглобулин, қон ивиш факторлари каби дори воситалари Ўзбекистоннинг қон маҳсулотларига бўлган ички эҳтиёжни таъминлаш билан бирга ички бозорда қон маҳсулотларининг нархини пасайтиришга ҳам омил бўлади, беморларнинг ҳаётини сақлаб қолиш имкониятларини оширади.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram