Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 92 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ВОДИЛДАН ЙИЛЛИК МАЛИНА ЭКСПОРТИ ҲАЖМИ 4 МИЛЛИОН ДОЛЛАРГА ЕТАДИ

×

 2022-05-27 15:22:22    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона туманининг Водил ҳудудида 5600 та уй хўжаликларида ва фермер хўжаликларида жами 500 гектардан ортиқ майдонда бугунги кунда қарийб 4,4 минг тонна маҳаллийлаштирилган навлардаги малина етиштирилмоқда.

Мазкур соҳани янада ривожлантириш ва аҳоли даромадларини ошириш, ишсизлик даражасини камайтириш мақсадида бир қатор амалий ишлар олиб борилмокда.

Жумладан, Водил Қизилқўрғон массиви ҳудудида жойлашган самарасиз фойдаланилаётган 350 гектар боғларнинг қатор ораларига малиначилик кўчатлари экиш йўлга қўйилди. Ҳозирги кунга қадар 222 гектар боғ қатор ораларига малина кўчатлари экиш ишлари амалга оширилди.

Тижорат банклари томонидан 94 нафар фуқароларга малиначилик йўналишида 2,6 миллиард сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. 

Қизилқўрғон массивида 20 гектар ер майдони малиначиликни ривожлантириш мақсадида 10-15 сотихдан ер майдонлари 156 нафар “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ишсиз фуқароларга очиқ аукцион савдолари орқали ажратиб берилди. Ҳозирги кунда ажратилган 20 гектар ер майдонларда шпалерлар ўрнатилиб, экилган малина кўчатлари баравж ривожланмоқда. Шунингдек, қатор орасидан самарали фойдаланиш мақсадида кўшимча экин сифатида картошка ва сабзавот экинлари экилди. Ҳудудда 3 та малиначилик кластерлари (“Ал водилий”, “Водиллик Довудбек” ҳамда “Raspberry world” МЧЖ) ташкил этилди.

Малинанинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, ҳудудда етиштириладиган малинани қабул қилиш, маҳсулотни сифатли сақлаш ва экспортга йўналтириш чоралари кўрилмоқда. “Дадахон Мурод файзи” оилавий корхонаси томонидан қиймати 300 тонна сиғимли, “Little Bakery house” хусусий корхонаси томонидан қиймати 350 тонна сиғимли замонавий музлаткичли омборхона ташкил этилди.

Фарғона вилояти бўйича 2021 йилда Польша, Россия ва бошқа давлатларга 1 миллион долларлик малина экспорт қилинган бўлса, юқорида амалга оширилаётган тадбирлар натижасида экспорт ҳажмини йиллик 3-4 миллион долларга етказиш мақсад қилинган.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram