Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 90 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ОМБОРДА, ХОНАДОНДА ДОН БЎЛСА, КЎНГИЛ ҲАМ ТЎҚ, ХОТИРЖАМЛИК БЎЛАДИ – ФАРҒОНАДА ҒАЛЛА ЎРИМ-ЙИҒИМ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

×

 2022-05-29 18:24:24    59

PDF юклаш
Чоп этиш


Бугун “Қўқон дон маҳсулотлари” АЖга қарашли Рапқон уруғчилик цехида бу йил вилоятимизда етиштирилган ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан ўриб-йиғиб олишга бағишланган кўргазмали вилоят семинари ўтказилди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят, туманлар секторлари раҳбарлари, отрядлар бошлиқлари, қишлоқ хўжалиги тизимидаги ташкилотлар раҳбар ва мутахассислари дастлаб Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти Фарғона илмий-тажриба станцияси ғалла майдонларида бўлдилар, дуога қўл очилиб, ҳосилга барака тилаб дуолар қилинди. Вилоятда ғалла ўрим-йиғим мавсуми бошланди.

Сўнг шу жойдаги 2 сотих майдонда тажриба тариқасида экилиб, парваришланган 33 турдаги буғдой навлари билан танишилди. Ушбу навлар ҳосилдорлигига қараб оммалаштирилиши айтиб ўтилди.

Рапқон уруғчилик цехида ўтказилган кўргазмали семинарда иштирок этган вилоят ҳокими деҳқонларнинг 9 ойлик самарали меҳнатлари натижасида вилоятимизда мўл ғалла ҳосили етиштирилгани, олдинда муҳим ва масъулиятли жараён – ғалла ҳосилини уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш вазифаси турганини қайд этди. Ғалла халқимиз ҳаётида муҳим ўринга эга эканлиги таъкидланди. Ҳосилни маслаҳатли, тартиб-интизом билан, тизимли иш ташкил этиб йиғиштириб олиш зарурлигига эътибор қаратилди.

“Узоқ кутилган ислоҳотлар даври келди. Бугун ғаллада эркин баҳога, бозор баҳосига ўтилди. Ҳар йили етиштирилган буғдойни 9 ой меҳнат қилиб фермер, бозордан 30-40% арзон нархда давлатга топширилар эди. Энди бу йилдан бозорга қараб пул тўлашни мувофиқлаштириш белгилаб қўйилди. Бу фермер учун манфаат. Давлат ҳам фермердан бозор нархида сотиб оляпти. Бозор иқтисодиётига ўтилиши, кластерларнинг ташкил қилиниши пахтада яхши натижа берган бўлса, бугун мана ғаллада ҳам бу йил биринчи самарасини, даромадини беради.

Бугун, бир сўз билан айтганда, ҳақиқий даромад оладиган давр келди. Ҳар бир фермер бу йилги натижаларда хурсанд бўлади. Меҳнат қилгандан кейин даромад олиш керак. Омборда, хонадонда дон бўлса, кўнгил ҳам тўқ, хотиржамлик бўлади”.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Алибек Турсунов қилинган ишлар юзасидан ҳисобот берди.

Бу йил вилоят бўйича 99,5 минг гектар майдонда ўртача 80 центнердан, 796 минг тонна бошоқли дон ҳосилини йиғиштириб олиш режалаштирилган.

Ғалла етиштиришни кластер усулида ташкил этиш ўзининг юқори самарасини берди. Натижада кластерлар ва ғаллакорлар ҳосилдорликни ўртача 10-15 центнерга оширишни таъминлади.

Ғаллакорларга уруғлик, ёқилғи ва ўғит ўз вақтида, етарли миқдорда етказиб берилди. Бу йил ғалла ҳосилини етиштириш учун жамғарма ҳамда ғаллачилик кластерлари томонидан 505 млрд. сўм маблағ сарфланди.

Бу йилги мавсумда ҳам ўрим-йиғим иштирокчиларининг моддий манфаатдорликлари алоҳида эътиборга олиниб, отряд бошлиқлари, механизаторлар ва ҳайдовчиларга пул маблағлари берилди.

Комбайнчилар, ҳайдовчилар ва ўрим-йиғимнинг бошқа иштирокчиларининг унумли ва баракали ишлашлари учун дала бошида қулай шароитлар яратиб берилади.

Ҳудудларда ўримни тизимли ташкил этиш мақсадида 335 та ўрим отрядлари шакллантирилди. Уларга 335 дона юқори унумли дон ўрим комбайнлари, 1639 дона дон ташиш техникалари, 165 та кўчма устахоналар ва 106 дона ёқилғи ташиш техникалари бириктирилди.

Семинарда таъкидланганидек, комбайнларнинг ҳар бир иш соати, ҳаракати назоратда бўлади. Уларнинг иш самарадорлиги таҳлил қилиб борилади. Натижаларга қараб комбайнчи ва ҳайдовчилар, отряд бошқа аъзолари рағбатлантирилиб борилади. Энг асосийси, уруғлик сифатига алоҳида аҳамият қаратилади.



Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram