Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 42 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНАДА “ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒЛАНГАН ЮРТ” ШИОРИ ОСТИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ТАДБИРЛАР БОШЛАНМОҚДА

×

 2022-05-29 18:38:18    56

PDF юклаш
Чоп этиш


Фарғона вилояти яна бир катта маънавий-маърифий тадбирга мезбонлик қилмоқда. Барча маҳалла фуқаролар йиғинида “Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт” шиори остида концерт дастурлари, театрлаштирилган томошалар, ижодий учрашувлар, энг сара кинофильмлар намойиши бўлиб ўтади.

Бугун Қўқон ва Марғилон шаҳри темир йўл бекатида пойтахтимиздан келган уч юздан зиёд маданият, санъат намояндалари, шоир ва ёзувчилар, маънавият тарғибочилари тантанали кутиб олинди. 

Фарғоналик азалдан маданият ва санъатни қадрлашади. Айниқса, элимиз суйган санъаткорлар ва ижодкорлар билан гурунгларни, учрашувларни соғинган. Шу боис ҳам ҳар бир ҳудудда бу тадбирларни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари белгиланди.

30 май - 6 июнь кунлари ўтказиладиган учрашувларда аҳолига юртимизда Янги Ўзбекистонни бунёд этиш йўлида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқларни аниқ ҳаётий мисоллар орқали содда ва тушунарли шаклларда етказишга эътибор қаратилади. Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида “Китоб карвони” ташкил этилиб, беш мингдан зиёд китоблар туҳфа қилинади. “Кинокарвон” лойиҳаси доирасида маҳаллаларда кино санъатимизнинг 100 та энг сара намунаси ва сўнгги йилларда ишлаб чиқарилган фильмлар намойиш этилиб, киноижодкорлар билан учрашувлар ўтказиш режалаштирилган.








Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram