Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 103 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ФАРҒОНА ВА МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ ЎРТАСИДА КЎП ТОМОНЛАМА ҲАМКОРЛИК ЙЎЛГА ҚЎЙИЛАДИ

×

 2022-06-01 17:24:05    57

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Миср Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Хамди Абу ал-Анейн бошчилигидаги йирик текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар раҳбарларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Учрашувда текстиль саноатида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, Мисрда Ўзбекистон савдо уйини ҳамда Фарғона тўқимачилик ва тикув – трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг логистик омборини ташкил этиш, Африка бозорининг калити ҳисобланган Миср орқали қитъанинг бошқа давлатларига ҳамкорликда экспортни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Ижтимоий-маданий соҳалардаги муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш борасида фикр алмашилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти билан Мисрнинг Кальюбия муҳофазаси (вилояти) ўртасида тўғридан тўғри ҳудудлараро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш, икки вилоят ишбилармонлари кенгашини ташкил этиш, ўзаро амалий ташрифларни амалга ошириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. 

Мисрлик ишбиларонлар, Нил дарёси суви сатҳини белгиловчи ускунани ясаган буюк астроном, математик ва географ Аҳмад ал-Фарғоний туғилиб ўсган диёрда бўлиб турганликларидан мамнуниятларини учрашув давомида алоҳида қайд этдилар. 

Миср делегацияси вакиллари Фарғона шаҳрида маҳаллий тадбиркорлар ҳамда ишбилармонлар билан B2B учрашув ҳам ўтказдилар. Меҳмонлар ташриф дастури доирасида вилоятдаги йирик текстиль корхоналари фаолияти билан ҳам танишадилар.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram