Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 141 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


ХИТОЙНИНГ CМЕC КОРПОРАЦИЯСИ ФАРҒОНАДА ЙИРИК ИНВЕСТИЦИОН ЛОЙИҲАЛАРГА САРМОЯ КИРИТАДИ

×

 2022-06-01 20:01:37    54

PDF юклаш
Чоп этиш


Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорациясининг (CМЕC) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Чен Пэн ҳамда сармоядор Чжун Юнфейни қабул қилди.

Лойиҳалаш ва қурилиш, энергетика, маъданчилик, электроника, экспорт-импорт ва бошқа кўплаб соҳаларда фаолият олиб борувчи йирик халқаро корпорация бўлган CМЕC ҳозирда дунёнинг 150 дан ортиқ давлатларида турли йўналишларда ўз лойиҳаларини амалга ошириб келади. Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси кўплаб инвестицион лойиҳаларга ҳам ўз сармоясини йўналтирган. Корпорация 6 йилдан бери Ўзбекистонда ҳам ўз ваколатхонасига эга.

Бугунги учрашувда CМЕC вакиллари Фарғона вилоятида йирик савдо-логистика маркази қуриш, шамол электр станцияси учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этиш, қуёш панеллари йиғиш корхонасини ташкил этиш лойиҳалари бўйича дастлабки таклифларини тақдим этдилар. Лойиҳалар концепциялари вилоят ҳокими томонидан маъқулланди, уларни амалга ошириш бўйича амалий ишларга киришиладиган бўлди. Келгуси ойларда Хитой Машинасозлик ва муҳандислик корпорацияси раҳбарларининг вилоятимизга ташрифини ташкил этиш ҳамда ҳар бир лойиҳа бўйича инвестицион шартномаларни имзолашга келишиб олинди.

Шунингдек, вилоятда етиштирилган мошни катта миқдорда Хитойга экспорт қилиш масаласида ҳамкорлик бўйича ҳам келишувга борилди.




Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram