Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Mart 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 64 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХДА ДАВЛАТИМИЗ РАҲБАРИ ТАШАББУСИ БИЛАН БАРПО ЭТИЛГАН БОЛАЛАР СОҒЛОМЛАШТИРИШ ОРОМГОҲИ ТАНТАНАЛИ ТАДБИР БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

×

 2022-06-05 11:54:22    43

PDF юклаш
Чоп этиш


Сўх туманининг Истиқлол маҳалласи ҳудудида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган болалар соғломлаштириш оромгоҳи тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Минҳожиддин Ҳожиматов, Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, вазирлик ва идоралар масъуллари, Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзода бошчилигидаги Тожикистон делегацияси, Қирғизистоннинг Баткен ва Қадамжой туманлари ҳокимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, элимиз ардоғидаги устоз ва мураббийлар, таниқли ижодкор ва санъаткорлар, нуронийлар ва маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда болажонлар иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олган Хайрулло Бозоров, Қудратилла Рафиқов, Акмал Саидов ва бошқалар бугунги кунда мамлакатимизда Давлатимиз раҳбари бошчилигида жамият ҳаётининг ҳар бир соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва янгиланишларнинг энг аввало инсон манфаатларини таъминлашга қаратилганлигини алоҳида қайд этиб, бу жараёнда кўҳна тарихга эга Сўх янги Ўзбекистоннинг бир бўлаги сифатида чин маънода янгиланаётганига эътибор қаратдилар.

– Муҳтарам Президентимизнинг юксак эътиборлари натижасида ўтган беш йил ичида Сўхда улкан тарихий янгиланишлар амалга оширилди, – дея таъкидлади ўз сўзида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов. – Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 8 августдаги “2020-2021 йилларда Фарғона вилояти Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда унинг ижроси натижасида амалга оширилаётган ўзгаришлар фикримизнинг ёрқин далилидир. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш зарурки, бундан атиги беш-олти йил илгари кимдир Сўхга вилоят марказидан авиарейслар қатнови йўлга қўйилади, сўхлик ёшлар учун олий таълимда махсус грантлар ажратилади, турли имтиёзлар берилади, деса биров ишонармиди?! Буларнинг барчаси Юртбошимизнинг ўз халқига, хусусан, сўхликларга бўлган қайноқ меҳри ва ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир! Бугун тантанали равишда фойдаланишга топширилаётган ушбу муҳташам ва замонавий типда бунёд этилган иншоот – Сўх болалар соғломлаштириш оромгоҳи ҳам Президентимиз ташаббуси ва эътиборлари натижасидир.

Қарийб 5 гектар майдонда барпо этилган “Сўх” болалар соғломлаштириш оромгоҳи 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, ёзги мавсум давомида 5 сменада жами 1000 нафар болажонни дам олдириб, соғломлаштиришга мўлжалланган. Ушбу масканда амалга оширилган бунёдкорлик ишлари учун 29 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилган.

“Сўх” оромгоҳида ўғил-қизларнинг мириқиб ҳордиқ чиқариши билан бирга, жисмонан чиниқиб, саломатликларини мустаҳкамлашлари, билимларини оширишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратилган.

Очилиш тадбири Жўрабек Муродов, Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, Ёдгор Саъдиев, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Мардон Мавлонов, Аслиддин Дўстов, Милена Мадмусаева каби Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таниқли санъаткорлари иштирокидаги куй-қўшиқлар, чиқишлар, йиғилганларнинг рақслари билан давом этди.

Байрам тадбири ёрқин томоша – сўхликларнинг жўшқин ва хуррам кайфиятини янада орттирган мушакбозлик билан якунланди.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram