Шрифт ўлчами Ранг Расм

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА

ИНТЕРАКТИВ ХИЗМАТЛАР

НОРМАТИВ ХУЖЖАТЛАР

Очиқ маълумотлар (бюджет)

ОЧИҚ МАЪЛУМОТЛАР

Фарғона вилояти ҳокими
Бозаров Хайрулло Хайитбаевич

Ижтимоий тармоқлар

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида ажратиладиган имтиёзли кредит ҳисобидан фуқароларга маҳсулот етказиб берувчи таъминотчи корхоналарнинг рўйхати
<< Aprel 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930     

.

.

Фарғона вилояти инвестицион салоҳияти

Сайтни бахолаш




Янгиликларга обуна бўлиш

Ҳозир сайтда 100 нафар фойдаланувчи Ишонч телефони статистикаси
Ишонч телефонига берилган бахолар


СЎХ ТУМАНИДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОННИНГ ТАНИҚЛИ САНЪАТКОРЛАРИ ИШТИРОКИДА КАТТА КОНЦЕРТ БЎЛИБ ЎТДИ

×

 2022-06-05 12:33:56    55

PDF юклаш
Чоп этиш


Кеча Сўх тумани марказий ўйингоҳида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда шоир ва ёзувчилар, адабиёт ва санъат намоёндалари, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таниқли санъаткорлари иштирок этдилар. 

Тадбирни очиб берган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Давлатимиз раҳбарининг алоҳида эътиборлари ҳамда ғамхўрликлари натижасида Сўх туманида сўнгги йилларда ҳар соҳада улкан ўзгаришлар ва янгиланишлар воқеъликка айланганини таъкидлади.

Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси раиси Маликшо Неъматзода икки мамлакат Президентларининг юксак сиёсий иродалари натижасида ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги азалий дўстлик ва қардошлик ришталари янги босқичга кўтарилганини қайд этиб, қўшма концерт дастури ҳам ушбу халқларимизни янада яқинлаштиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Жўрабек Муродов, Озодбек Назарбеков, Ғуломжон Ёқубов, Ёдгор Саъдиев, Абдуҳошим Исмоилов, Зулайҳо Бойхонова, Мардон Мавлонов, Аслиддин Дўстов, Милена Мадмусаева, Муҳсинбек Мўминов, Валижон Қодиров, Акмал Садихонов каби Ўзбекистон ва Тожикистоннинг таниқли санъаткорлари ижросидаги Она Ватанни, инсонийлик ва меҳр-оқибатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар, атоқли шоирлар Иқбол Мирзо ва Маҳмуд Тоир томонидан ўқилган шеърлар туман аҳолисига хуш кайфият бағишлади.











Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Facebook, Telegram, Facebook, YouTube, Instagram